• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликларининг хизматлари учун олинадиган ҳақ миқдори аниқ белгиланади

    Ўзбекистонда фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатадиган хусусий бандлик агентликлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархини аниқ белгилаш режалаштирилмоқда. Бу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мажлисда Қонунчилик палатаси депутатлари соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган « ‘Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида’ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилади

    Таъкидланишича, амалдаги қонунда хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларга ишга жойлаштириш соҳасида кўрсатилган ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланадиган ҳақ миқдорининг аниқ чегараси белгиланмаганлиги улар томонидан ушбу турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича турли миқдордаги суммаларнинг белгиланишига сабаб бўлмоқда.

    Қайд этилишича, хусусий бандлик агентликлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда мониторингини амалга оширишнинг шаффоф механизми мавжуд эмас. Мазкур омиллар уларнинг фаолияти тўғрисида аниқ ва ҳаққоний маълумотлар олиш ва таҳлил қилишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Депутатлар томонидан қайд этилишича, қонун лойиҳасида хусусий бандлик агентликлари томонидан кўрсатиладиган ахборот ва маслаҳат хизматлари учун олинадиган ҳақ миқдори аниқ қилиб белгиланмоқда. Фаолиятнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни реал вақт режимида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтказиш лозимлиги кўрсатиб ўтилмоқда.

    Мамлакатдан ташқарида иш қидираётган шахсларга зарур пайтда ваколатли органлар билан боғланишга доир ахборот-маълумотлар алмашиш тизимини йўлга қўйиш масаласи ҳам қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда. Лойиҳада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига хусусий бандлик агентликлари фаолиятини уларнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда текшириш ваколати берилмоқда.

    Депутатларнинг фикрича, киритилаётган ўзгаришлар иш қидираётган шахслар ва уларнинг тақдири ҳақидаги маълумотларнинг реаллашишига, алданишларнинг камайишига хизмат қилади. Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг шаффофлиги ҳам таъминланади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун 2018 йил октябрь ойида кучга кирган.

    Хусусий бандлик агентликлари муаммоси 2019 йил декабрида Олий Мажлис Сенатида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди. Хусусан, сенатор Фаррух Дадахўжаев мигрантларнинг маблағларини ҳимоя қилиш механизми йўқлиги учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини танқид қилиб, агентликлар билан банк ҳисоб-китобларини аккредитив асосда олиб боришни таклиф қилган эди.

    Ўз навбатида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қонунга ўзбекистонликларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича виждонсиз хизмат кўрсатилишидан ҳимоя қила оладиган тузатишларни киритиш ниятини билдирган.

    23.07.2020, 22:56   Изоҳ (0)   26586
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020 йилнинг 6 ойи давомида қанча қиз 14-17 ёшида она бўлгани маълум қилинди

    23.07.2020, 22:50

    Ўзбекистонда 2021 йил охиригача 3 минг гектар интенсив боғ яратилади ва 2,5 мингта оилага бўлиб берилади

    23.07.2020, 22:26

    Ўзбекистонда савдо чеклари асосида ўтказиладиган ютуқли ўйин бошланди

    23.07.2020, 22:21

    Ўзбекистонда 2020 йилда 6,4 млн тонна ғалла етиштирилди

    23.07.2020, 22:10

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида илмни ривожлантириш учун 126 млн доллар йўналтирилади

    23.07.2020, 22:03

    Андижон ҳокими: Кучайтирилган карантин сабаб 12 мингдан ортиқ фуқаро ишсиз қолди

    23.07.2020, 21:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.