• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда гидроксихлорохин бефойда ва ўлим эҳтимолини ошириши мумкинлиги туфайли даволаш протоколидан чиқарилди

    «Тез ёрдам» кўрсатувининг навбатдаги сонида гидроксихлорохин препаратининг коронавирус инфекциясини даволашдаги зарарли оқибатлари ҳақида маълумот берилган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилган.

    Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакили Клара Ёдгорованинг сўзларига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти гидроксихлорохиннинг коронавирусни даволашдаги салбий таъсирини тасдиқлагач, бу дори Ўзбекистонда амал қилаётган энг сўнгги қўлланмадан ҳам чиқариб ташланган.

    «Пандемия аввалида коронавирусни даволаш учун аниқ дори воситаси йўқ эди. Шунда мавжуд дори воситалари, хусусан, хлорохин, гидроксихлорохин, азитромицин кабиларни биринчи бўлиб Хитойда қўллаш бошланди. Кейинчалик улар Европа давлатларида ҳам қўлланила бошланди.

    Март ойида ЖССТ ушбу препаратларнинг самарадорлиги бўйича далиллар олиш учун ‘Халқаро ҳамдўстлик тадқиқоти’ни бошлади. 96 минг коронавирус беморларининг маълумотлари жамланиб, АҚШнинг Гарвард ва Швейцариянинг Сюрих университети олимларига тақдим қилинди.

    Ўрганишлар натижасида олимлар бу дориларнинг нафақат самара бермаслигини, балки беморларда ўлим хавфини ошириши мумкинлигини аниқлади. Мазкур препаратлардан фойдаланиш дастлаб Францияда тўхтатилди, Германия миллионлаб дориларни ишлаб чиқарувчиларга қайтариб берди, АҚШ олимлари ҳам бу дорига ўз эътирозини билдирди. Мазкур тадқиқот натижаси тиббиёт оламида нуфузли бўлган The Lancet журналида ҳам чоп этилган.

    Шуларни ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ 27 май куни янги вақтинчалик қўлланма чиқариб, барча давлатларга ўз даволаш стандартларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.

    Миллий палата экспертлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи биргаликда 30 июнь куни COVID-19’ни енгил шаклда ўтказиб, уйда даволанаётганлар ва оғир формада стационарда даволанаётганлар учун иккита қўлланма ишлаб чиқди. Улардаги маълумотлар 13 июль куни соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланган ва чоп этилган. Гидроксихлорохин мазкур қўлланмалардан ҳам олиб ташланган», — деган Ёдгорова.

    Кўрсатув бошловчиси – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ваъсийлик кенгаши раиси Комил Алламжоновнинг журналист Никита Макаренкога асосланган ҳолда маълум қилишича, гидроксихлорохин охирги даволаш қўлланмасидан чиқариб ташланган бўлса-да, уйда даволанаётган беморларга тарқатилиши кутилаётган дорилар тўпламига киритилганини қайд этди.

    Бунга жавобан Клара Ёдгорова Республика махсус комиссияси бу дорини тўпламдан чиқариши кераклигини айтди.

    «Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари — Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги шифохоналар ҳам, хусусий шифохоналар ҳам охирги тасдиқланган даволаш қўлланмасига риоя қилган ҳолда иш кўриши шарт.

    Ўйлайманки, Республика махсус комиссияси янги қўлланмага асосланган ҳолда бепул тарқатиладиган дорилар тўпламини қайта кўриб чиқиб, бу дорини тарқатишни тўхтатади», — деган мутахассис.

    Дастур давомида мазкур масалага аниқлик киритиш учун Республика махсус комиссияси аъзоси, профессор Феруза Ҳамробоева билан боғланилди. У препаратнинг салбий жиҳатлари ҳақида билдирилган фикрларга қўшилишини таъкидлаган.

    Ҳамробоеванинг сўзларига кўра, савдо номи «Плаквенил» бўлган дори Ўзбекистондаги даволаш протоколига киритилган илк даврда февралдаги изланишларга асосланилган ва у пайтда самарали деб топилган дори воситалари кам бўлган.

    «Ҳали-ҳанузгача бу дори протоколда эди. 13 июлда даволаш протоколи янгилангунча бу дори даволаш воситаси сифатида қўлланилган. Дастлабки даврда бу оқланган эди. Сабаби дорилар йўқ, нима қилиш, қандай қилиб одамларни қутқариш мумкинлиги тўғрисида саволлар кўп эди. Балки шу пайтгача бизнинг беморларда дорининг қарши кўрсаткичлари аниқ бўлмагани учун шу пайтга қадар сақлаб келингандир. Бу саволга мен ҳам аниқ жавоб бера олмайман.

    Бугунга келиб, гидроксихлорохиннинг қарши кўрсатмаларини ҳаммамиз биламиз. 13 июлда дори даволаш протоколидан олиб ташланган. Бугун 21 июль. Расмий протокол кўриб чиқилган ва бепул тарқатилувчи тўртталик дори-дармон гуруҳи ичидаги гидроксихлорохин даволаш протоколидан чиқарилди», — деган Феруза Ҳамробоева.

    Унинг қўшимча қилишича, коронавирусни даволаш учун бугун танланган йўл ҳозир тўғри деб қабул қилинган бўлса, вақти келиб бу фикрлар ҳам ўзгариши мумкин.

    19 июлда Республика махсус комиссияси аъзоси, профессор Феруза Ҳамробоева ЖССТ самарасиз деб топган гидроксихлорохин препарати Ўзбекистонда нега қўлланилаётганига изоҳ берган ва коронавирусга қарши курашда сезиларли ютуқларга эришган Хитой билан вебинарлар ўтказилаётгани, клиник протокол бир умрлик ҳужжат эмаслиги, у доим қайта кўриб чиқилишини айтганди.

    Мавзуга доир: «Вирусдан ҳимоя»: иммунитет, карантин ва коронавирус инфекциясига чалиниш хавфининг боғлиқлиги ҳақида иммунолог билан суҳбат

    Маълумот учун, гидроксихлорин — безгак ва ревматологик касалликларга қарши препарат. У хинин (хлорохин) моддасининг синтетик аналоги асосида тайёрланади. Тиббиётда ундан 1955 йилдан буён фойдаланилади.

    16 июль куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатга «Гидроксихлорохин», «Азитромицин», «Парацетамол», «C Витамин» каби дори-дармонлар киритилган.

    Аввал АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Барно Одилова Ўзбекистонда коронавирус вакцинаси қачон сотувга чиқиши борасидаги саволга аниқлик киритиб, вакцина Ўзбекистонга олиб келинса, бу ҳақда расман хабар қилинишини айтган.

    22.07.2020, 21:20   Изоҳ (0)   74885
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода тиббиёт муассасалари 50 дона кислород концентратори билан таъминланди. Президент шундай концентраторларни Ўзбекистонга олиб келиш учун махсус самолёт ажра...

    22.07.2020, 21:08

    Коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистонга дори воситалари ва тиббий буюмларни импорт қилиш жараёни соддалаштирилди

    22.07.2020, 20:56

    Ўзбекистонда қанча беморнинг коронавирус инфекциясидан уйда даволанаётгани маълум қилинди

    22.07.2020, 20:41

    Самарқанд вилоят ССБ раҳбари ҳозирда аниқланаётган коронавирус беморлари 100 фоиз аҳоли орасидан чиқаётганини айтди

    22.07.2020, 20:25

    Ўзбекистонда 23 июль куни ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда шамол тезлиги кучаяди

    22.07.2020, 20:12

    Ўзбекистонда махсус транспорт воситасини ўтказиб юборишда қоида бузган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди

    22.07.2020, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.