Америкалик таниқли актёр Том Круз Британиянинг Ричмонд шаҳридаги гольф-клубда тушлик қилиш учун шахсий вертолётида учиб келди. Круз ҳозирда «Уддалаб бўлмас топшириқ» франшизасининг 7-қисмида суратга тушмоқда ва у шу орқали вақтини тежашга қарор қилган кўринади, деб хабар беради The Sun.
58 ёшли Крузнинг вертолёти гольф майдонининг ўзига қўнган.
Голливуд юлдузи кўзга ташланмасликка уринган. У қора свитер, жинси, бейсболка, қора кўзойнакда, юзида эса ҳимоя ниқоби бўлган. Бироқ маҳаллий гольф-клуби ташриф буюрувчилари актёрни барибир таниб қолган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли бу каби ташрифдан ҳайратга тушган. Улар вертолётни суратга олишга ва селфига тушишга киришиб кетган.
Изоҳ (0)