Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни эрта тонгдан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, унда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилган.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, «коронавирусга чалинган фуқаролар сони янада ошиб бориши ҳеч гап эмас».
Шу муносабат билан йиғилишда қисқа муддатларда ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини ошириш лозимлиги таъкидланган.
Биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилган.
Изоҳ (0)