Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни эрта тонгдан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, унда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилган.
«Коронавирусни даволаймиз деб, деярли барча ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари тўлдириб ташланди», — деди Президент. Натижада, давлат раҳбарининг таъкидлашича, сурункали касаллиги бор беморлар малакали тиббий хизматдан деярли маҳрум бўлди.
Йиғилишда мутасаддиларга сурункали касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналардаги коронавирусга чалинган беморларни бошқа жойларга, шу жумладан хусусий клиникаларга кўчириш орқали сурункали хасталиги бор беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини қайта тиклаш чораларини кўриш топшириғи берилган.
Изоҳ (0)