• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Шукруллонинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло Юсуповнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ шоири, атоқли адиб ва драматург Шукрулло Юсупов шу йил 19 июль куни 99 ёшида вафот этди.

    Шукрулло Юсупов 1921 йил 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилди. 1944 йили Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги Тошкент давлат педагогика университети)ни ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлади.

    Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳридаги 1-ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаб, кейинчалик Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети) аспиранти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти муҳаррири каби вазифаларда самарали фаолият кўрсатди.

    Шукрулло Юсупов улкан ижод ва ҳаёт йўлини босиб ўтган ҳассос шоир, носир ва драматург сифатида ўзининг сермазмун асарлари билан адабиёт ва санъатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшди. Қарийб саксон йиллик ижодий фаолияти давомида яратилган ‘Ҳаёт илҳомлари’, ‘Умрим борича’, ‘Инсон ва яхшилик’, ‘Зарралар’, ‘Инсон — инсон учун’, ‘Суянчиқ’, ‘Яшагим келади’, ‘Сенинг бахтинғ, ‘Баҳор совғаси’, ‘Юлдузлар’ каби шеърий тўпламлари, ‘Чоллар’, ‘Икки қоя’, ‘26-тонготар’ достонлари, ‘Жавоҳирлар сандиғи’ насрий китоби адабиётимиз хазинасидан мустаҳкам ўрин эгаллади.

    Бу асарларда халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлар, маънавий-ахлоқий қадриятлар, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари юксак маҳорат билан тараннум этилган.

    Атоқли шоирнинг кўплаб баркамол, бадиий етук асарлари қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, озарбайжон, рус, турк, араб каби ўнлаб тилларга таржима қилиниб, нашр этилди.

    Серқирра адиб драматургия жанрида ҳам самарали ижод қилди. Унинг қаламига мансуб ‘Табассум ўғрилари’, ‘Хатарли йўл’, ‘Ўғрини қароқчи урди’, ‘Ҳасрат боғи’ каби драмалар республикамиз ва хорижий мамлакатларнинг театрларида катта муваффақият билан саҳналаштирилди.

    Шукрулло К.Гоцци, Ш.Петефи, Т.Шевченко, Қ.Қулиев ва бошқа бир қатор хорижий шоир ва драматургларнинг асарларини она тилимизга таржима қилиб, турли халқлар ўртасидаги маънавий ришталарни кучайтиришга катта ҳисса қўшди.

    Адиб ўтган асрнинг эллигинчи йиллари бошида бир гуруҳ зиёлиларимиз қаторида сиёсий қатағонга учради. Кейинчалик номи ва ижоди тўла оқланиб, адабиётимиз ривожи йўлида фаол ижод қилди. Ёзувчи ‘Кафансиз кўмилганлар’ романида ана шу даврда халқимиз бошига тушган оғир синов ва адолатсизликларни ҳаётий мисоллар асосида ҳаққоний тасвирлади.

    Шукрулло Юсупов Ўзбекистон мустақиллигини катта қувонч билан кутиб олди. Бу даврда самарали ижод қилиш билан бир қаторда, ижтимоий ҳаётимизда ҳам фаол иштирок этиб, мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилди. Истиқлол йилларида нашр этилган ‘Қасосли дунйў бадиий-публицистик тўплами ва ‘Тирик руҳлар’ деб номланган хотира-романида ростгўйлик ва одамийлик сингари юксак инсоний туйғулар маҳорат билан тасвирланган. Мазкур асарлар адабиётимизда муҳим адабий воқеа сифатида эътироф этилди.

    Улкан ҳаётий тажрибага эга ижодкор ўзининг меҳнаткашлиги ва самимийлиги, ёшларга ғамхўрлиги билан мамлакатимиз адабий жамоатчилиги ўртасида катта обрў-эътибор қозонди.

    Шукруллонинг ўзбек адабиёти ва маданиятини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ шоири фахрий унвонлари, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти, ‘Дўстлик’, ‘Эл-юрт ҳурмати’ ва ‘Меҳнат шуҳрати’ орденлари билан мукофотланган эди.

    Атоқли ижодкор, меҳрибон устоз, заҳматкаш ва камтарин инсон Шукрулло Юсуповнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

    Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов, А.Арипов, С. Саидов, Ё.Аҳмедов

    20.07.2020, 22:07   Изоҳ (0)   24028
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмалиқда июлда коронавирусга чалинган икки аёл вафот этган. Бу ўлим ҳолатлари ССВ статистикасида (ҳозирча) йўқ

    20.07.2020, 21:54

    «Моддий томондан ёрдам бера олмасак ҳам, маънавий томондан қўллаб-қувватлашимиз керак». Эркинжон Турдимов шифокорларни асрашга чақирди

    20.07.2020, 21:19

    Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди

    20.07.2020, 21:06

    «Коронавирусга чалинганларнинг барчасини даволаш имконияти бор, десак, катта хато бўлади» — Нурмат Отабеков

    20.07.2020, 20:42

    Россиянинг Амур вилоятида ўзбекистонлик қурувчилар иштирокида юз берган тартибсизликнинг фаол қатнашчилари ҳибсга олинди

    20.07.2020, 20:18

    Тошкентдаги Ҳайдар Алиев кўчасида автомобиль ҳаракатининг қисман чекланиши 4 кунга узайтирилди

    20.07.2020, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ ҳарбийлари мамлакатга киритилмайди” — Мексика президенти

    Дунё | 9 август, 18:15

    Ўзбекистон Озарбайжон—Арманистон тинчлик келишувини олқишлади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:46

    Эксперт Ҳабиб ва Конор ўртасидаги реванш жанг нега ўтказилмаганини очиқлади

    Спорт | 9 август, 17:45

    “Калмар ўйини” қандай суратга олинган: машҳур сериалнинг яратилиш тарихи ҳақида

    Кино | 9 август, 17:40

    Ўзбекистонда иш излаш ва ходим топиш учун махсус портал яратилади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:39

    “Чақмоқ Маквин” қайтмоқда: Дисней машҳур мультфильм асосида янги сериал суратга олади

    Кино | 9 август, 16:55

    Сурхондарёда танишининг беҳаё видеоларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 16:40

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.