Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эронда АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси ва «Моссад» разведкаси фойдасига жосуслик қилиш иши бўйича таржимон Маҳмуд Мусавий-Мажид қатл этилди, деб хабар бермоқда Mizan Online.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Мажид — Эрон фуқароси бўлиб, Сурияда яшаган. Айбловга кўра, у пул эвазига Америка ва Исроил разведкасига Эрон Қуролли Кучлари, юқори мартабали ҳарбийлари, шу жумладан, генерал Қосим Сулаймоний ҳаракатлари ҳақида маълумот бериб турган.

Бироқ Эрон Олий суди унинг иши Сулаймонийнинг ўлдирилиши билан боғлиқ эмаслиги ва Мусавий-Мажид 2018 йилдаёқ ҳибсга олинганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК)нинг «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси генерали Қосим Сулаймоний 3 январь куни АҚШ ҳаво кучлари томонидан Бағдод аэропортига берилган авиаҳужум оқибатида ўлдирилганди. Зарба АҚШ президенти Дональд Трамп фармойишига асосан берилган.

У ИИМКни террорчилик ташкилоти деб ҳисоблаган ва Қосим Сулаймонийни минтақада, хусусан, Ироқда бўлиб турган америкалик дипломатлар ва ҳарбийларга ҳужум қилишни режалаштирганликда айблаган. Эрон эса унга жавобан Ироқдаги Америка базасига ҳужум қилган. Бунинг оқибатида 100 дан ортиқ америкалик жароҳатланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди