• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нерон — Римга ўт қўйган телба императорми? Рим тарихидаги энг катта ёнғин тарихи

    Қадимги Рим милодий 64 йилнинг 18 июлдан 19 июлга ўтар кечаси тарих давомида дуч келмаган даҳшатли ёнғинга юзлашди. «Дарё» бугунги кунгача ёнғиннинг асосий сабабчиси тарихчилар томонидан шубҳа остига олиниб келинадиган тарихий воқеа ҳақида ҳикоя қилади. 

    Ёнғин қандай содир бўлган эди?

    Буюк Рим ёнғини милодий 64 йилнинг июль ойида содир бўлган фожиавий ҳодиса бўлиб, унинг оқибатида қадимги Римнинг ўн тўрт кварталидан ўн биттаси бутунлай вайрона ҳолига келган. 18 июлдан 19 июлга ўтар кечаси рўй берган ёнғин «Катта цирк»нинг жануби-шарқий қисмида жойлашган дўконлардан бошланиб, тез орада шаҳарнинг катта қисмини аланга ичида қолдирди ва орадан олти кун ўтибгина, яъни 27 июль куни уни тўхтатишнинг имкони бўлди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ёнғинда қанча одам ўлгани номаълум, аммо қурбонлар сони кўп бўлган. Бу ерда расмий равишда рўйхатга олинган фуқаролардан ташқари катта-катта миқдордаги аҳоли: қуллар, қўшни вилоятларнинг мавсумий ишчилари, шунингдек, империя чегараларига яқин мамлакатлардан келган ноқонуний муҳожирлар яшар ва кун кечирар эди.

    Эгри, тор кўчалар ва улкан иморатлар ёнғиннинг қисқа фурсат ичида катта майдонни эгаллаб олишини таъминлаган ва оловдан қочаётган одамларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Ёнғин натижасида Муқаддас Веста ибодатхонаси, Ой маъбудасининг ҳайкали, Юпитер ва Аполлон ибодатхоналари, Палатинадаги кутубхона, Марселлус театри, Нерон саройлари ва бошқа кўплаб бинолар бутунлай ёниб кетган.

    Нерон айбдорми? Тарихчилар нима дейди?

    Қадимги Рим тарихчиси Гай Светонийнинг сўзларига кўра, Римга ўт қўйилиши Нероннинг қўли билан содир бўлган, ёнғин пайти аҳоли машъала кўтариб юрган ўт қўювчиларга гувоҳ бўлган. Афсонага кўра, императорга олов ҳақида хабар берилганда у Римга қараб йўл олади ва оловни хавфсиз масофадан туриб кузатди. Шу билан бирга, театр костюмини кийиб олган Нерон лира чалади ва «Тройнинг ўлими» поэмасини ўқийди. (Гай Светоний Транквилл. Жизнь двенадцати цезарей, Нерон, 38.)

    Аммо замонавий тарихчилар болалигида оловдан омон қолган бошқа бир Рим тарихчиси (у сенатор ҳам бўлган) Тацит томонидан берилган воқеалар тасвирига кўпроқ ишонади. Унинг аниқ туғилган санаси номаълум, аммо аксарият манбаларга кўра, унинг таваллуди милоднинг 56 ёки 57 йилларига тўғри келади. Тацитнинг икки асосий тарихий асари — «Анналлар» ва «Тарихлар» милоднинг 14 ва 96 йиллари орасидаги империя тарихини ёритади. Ёнғин содир бўлганида у атиги саккиз ёшда эди, аниқ ҳисобларни қайд этиш учун жамоат ёзувлари ва ҳисоботларидан фойдаланган.

    Ёнғин содир бўлгач, аҳоли биринчи навбатда олов таъсир қилмайдиган жойларга, сўнгра шаҳар ташқарисидаги очиқ майдонларга ва қишлоқ йўлларига қочиб кетади. Маълумотларга кўра, талончилар ва арсонистлар гуруҳлари оловни тўхтатиш ёки секинлаштириш учун қилинаётган чора-тадбирларга тўсқинлик қилган. Тацитнинг гувоҳлигига кўра, ёнғин хабарини эшитган Нерон дарҳол Римга етиб боради ва ўз ҳисобидан шаҳар ва одамларни қутқариш учун қутқарув гуруҳлари ташкил этади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шунингдек, ёнғиндан сўнг у шаҳарни қайта қуриш режасини ишлаб чиқади. Унда Нерон уйлар орасидаги минимал масофа ҳамда янги кўчаларнинг минимал кенглигини белгилаб, шаҳарни фақат тошли бинолардан барпо этиш тўғрисида кўрсатма беради, бундан ташқари, ушбу режага асосан эндиликда қуриладиган барча янги уйларнинг чиқиши ҳовлилар ва боғларга эмас, балки асосий кўчага қараган тарзда қуриладиган бўлади.

    Ёнғин бартараф этилгач, шаҳарнинг ўн тўрт кварталидан тўрттаси бутунлай ёниб кетгани, қолган еттитаси эса жиддий зарар кўргани маълум бўлади. Нерон уйсиз қолганларга ўз саройларидан жой беради, шунингдек, шаҳарни озиқ-овқат билан таъминлаш ва тирик қолганлар орасида очлик тарқалишининг олдини олиш учун барча зарурий чораларни кўради.

    Шаҳарни тиклаш учун катта маблағ керак бўлар эди. Империя провинцияларига солинган бир марталик солиқ қисқа вақт ичида пойтахтни қайта қуришга имкон берди. Ёнғиндан кўп ўтмай Нерон Олтин Сарой қурдиради. У Римнинг учдан бир қисмини эгаллаб оладиган даражада улкан эди.

    Нероннинг содир бўлган ҳодиса билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бўлса-да, ёнғин айбдорларини топиш жуда муҳим эди. Ёнғиндан бир неча кун ўтгач, масиҳийлар шаҳарга ўт қўйишда айбланди. Рим бўйлаб қатллар тўлқини бошланиб кетди. (Грант, 2003, Глава 9. Великий пожар и христиане.) Баъзи замонавий тарихчилар эса, шу жумладан, Принстон классиги Брент Шоу Нерон масиҳийларни ёнғинда айблаган деган анъанавий қарашга шубҳа билан қарайди (Shaw, Brent (2015-08-14). «The Myth of the Neronian Persecution». The Journal of Roman Studies. 105: 73–100.).

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шунингдек, Сизек ўзининг «Нерон» китобида баъзи римликлар бахтсизликдан эсларини йўқотиб, ўз жонига қасд қилганини ёзади. Аҳоли орасида ўлимдан кўра бу офат келтирадиган қашшоқликдан камроқ қўрққанлар бор эди ва мол-мулкларини сақлаб қолиш учун ўзларини оловга ташлардилар. Китобда ёзилишича, бошпанасизлар учун вақтинчалик уйлар Нероннинг буйруғига биноан Марс даласида, Ватикан боғида ва унинг саройида қурилади. Остия ва пойтахтга яқин бошқа шаҳарлардан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади, нон нархи сунъий равишда пасайтирилади. (Сизек, 1998, Пожар в Риме.)

    Ҳодисада ким айбдорлиги борасида тортишувлар деярли йигирма аср давомида тўхтовсиз давом этмоқда, аммо тарихчиларнинг барчаси бирдек бу фалокат қадимги Рим учун энг ҳалокатлиси бўлганини таъкидлайди. Айрим версияларга кўра, воқеани уюштиришдан мақсад Римни эски хароба бинолардан тозалаб, шаҳарни янгитдан қуриш бўлган. (Freeman, Charles (2014). Egypt, Greece, and Rome : civilizations of the ancient Mediterranean (Third ed.). Oxford.)

    Баъзи тарихчилар Неронни ҳодисада айблади ва бунинг сабаби сифатида император чидаб бўлмас онадан, бефойда хотиндан ва севгилисининг рашкчи эридан халос бўлиш учун имконият топганини келтиради. Баъзилар манбаларда келтирилган Нероннинг болаликдан оловга бўлган иштиёқини эсга олади. Бошқа олимлар императорни оқлайдиган тарихий далилларни келтирди.

    Рус ёзувчиси А.В.Амфитеатров ўзининг тўрт жилдлик «Тубсизлик йиртқичи» асарини Неронга бағишлайди. Унда у ҳам ижобий, ҳам салбий кўплаб тарихий гувоҳликларини келтиради. Умумий хулоса шуки, барча тарихчилар бу фалокат қадимги Рим учун ҳалокатли бўлган деган фикрга қўшилади. Ҳеч қачон олов Римга бундай даҳшатли ва аянчли зарар етказмаган.

    Буюк ёнғиннинг маданий ҳаётдаги акс садоси

    Римнинг олов қуршовида қолиши ва насронийларнинг қатл этилиши адабиёт ва санъатда ҳам ўз ўрнини топди. Поляк ёзувчиси Генрик Сенкевичнинг 1894—1896 йилларда ёзилган «Камо грядеши» тарихий романининг маркази ҳам айнан Рим воқеаларидир. Романда Нерон Римга ўт қўйиш ташаббускори сифатида кўрилади. «Римда, айниқса унинг камбағаллар ва варварлар яшайдиган кварталларида ёнғинлар тез-тез бўлиб турарди», деб ёзади у романда.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Худди шу версия немис ёзувчиси Лион Фейхтвангернинг «Сохта Нерон» (1936 йил) романида ҳам ўз аксини топган. Муаллиф романда императорнинг хаёлида шаҳарни ёқиш ғояси қандай пайдо бўлганини ёзади: «У тор ва ифлос кўчалардаги ғазабланган камбағалларни ёмон кўрар эди. Бир куни у Рим кўчаларидан бирида тўхташга мажбур бўлди, чириган сабзавот ва гўштнинг ҳиди, кўча сотувчиларининг қичқириғи ва эшакларнинг жирканч ҳанграши унинг нозик таъбига тегди. Императорнинг бошида шафқатсиз ва ёмон фикрлар пайдо бўлди».

    Аммо бу бадиий версия эди. Энг қизиғи шундаки, ёнғин бошланган пайтда Нерон Римда умуман бўлмаган. Бир ҳафта олдин даҳшатли жазирама туфайли у денгиз соҳилига — Энтонига кетган бўлади. Даҳшатли манзарадан завқланиш учун шаҳарга ўт қўймоқчи бўлган одам сифатида Нерон ўзини мантиқсиз тутади. У пойтахтга олов аллақачон ўз турар жойига яқинлашганда қайтган.

    Нероннинг Римга ўт қўйиши ҳақида «Доктор кимдир» телесериалининг «Жаҳаннам» қисмида ҳам сўз боради. Айнан шу ҳодиса тўғрисида 1973 йилда эфирга узатилган «Катта бурилиш» совет телесериалида ҳам сўз боради: сериал қаҳрамони Нестор Петрович тарих дарсида бу ҳодиса ҳақида ўқувчиларига айтиб беради.

    Норвегиянинг Ulver гуруҳи 2017 йилда буюк Рим ёнғини ҳақида «Неморалия» қўшиғи билан бошланувчи «Юлий Цезарнинг ўлдирилиши» номли альбом чиқаради.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    18.07.2020, 21:54   Изоҳ (0)   90861
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони яна ошмоқда. Жанубий Кореяда касалланганлар 13 711 нафарга етди

    18.07.2020, 18:10

    Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 14 миллиондан ошиб кетди

    18.07.2020, 13:36

    Исроилда карантин чекловлари қайтадан кучайтирилди

    18.07.2020, 08:52

    Америкалик биолог коронавирусга иммунитет борасида «ижобий ва салбий» хулосаларни маълум қилди

    18.07.2020, 07:51

    Туркманистонда барча масжидлар ёпилиб, поездлар ҳаракати тўхтатилди. Мамлакатда коронавирус расман қайд этилмаган

    18.07.2020, 06:08

    Депутатлар жанжали, ит гўшти истеъмолига қарши чиққан кореяликлар, қуёшнинг коинотдаги янги суратлари. 17 июль суратлари

    17.07.2020, 23:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эдин Жеко “Фиорентина” билан келишувга эришди

    Спорт | 16 июн, 19:45

    Марказий банк фирибгарликнинг янги турларидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 16 июн, 19:45

    Путин ва Эрдўғон Исроил мудофаа кучларининг Эронга қарши ҳаракатларини қоралади

    Дунё | 16 июн, 19:30

    80 фоизини давлат тўлайди: айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади

    Ўзбекистон | 16 июн, 19:15

    70 минг шикоят, 50 минг метр мато ва 4 минг бош кийим: “Муҳташам юз йил” сериали рақамларда

    Кино | 16 июн, 19:05

    Ўзбекистонда келгуси 10 йил ичида энергия истеъмоли икки карра ошиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 16 июн, 18:52

    Болливуднинг қора рўйхати: режиссёрлар бирга ишлашни хоҳламайдиган ҳинд актрисалари

    Кино | 16 июн, 18:50

    “Болалар планшетларни афзал кўришмоқда”, “Ўйинчоқлар тарихи 5”да эски қаҳрамонлар янги муаммога дуч келишади

    Лайфстайл | 16 июн, 18:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.