Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Реал»нинг Испания чемпионатидаги ғалабаси ҳақида гапирди.

Фото: ESPN

Фото: ESPN

«Мадридликлар ўз ишини бажарди. Мавсум қайта тикланганидан кейин бирорта ҳам ўйинда ютқазмаслик муносиб натижа саналади. Уларнинг чемпион бўлиши учун биз ҳам ёрдам бериб юбордик.

«Барселона» ўзини ўзи таҳлил қилиши керак, бу — биринчи навбатда ўйинчилардан бошланиши лозим. Биз «Барселона»миз ва ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Ютишимиз керак бўлган ўйинларда очко йўқотдик», — дейди Месси.

«Реал» Испания Ла Лигасининг 37-турида «Вильярреал»ни мағлубиятга учратиб (2:1) чемпионликни қўлга киритди. «Барселона» эса мазкур турда ўз майдонида «Осасуна»га имкониятни бой бериб қўйди (1:2). Лео эса жамоасининг ягона голига жарима зарбасини аниқ амалга оширган ҳолда муаллифлик қилди.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди