Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатининг 2019/20 йилги мавсуми чемпионига айланди.
Бу франциялик мутахассис Зинедин Зидан учун мадридликлар бошқарувидаги 11-совринга айланди.
Шу тариқа Зидан «Реал» бошқарувидаги ўртача ҳар 19 ўйинда битта соврин ютиб олмоқда — жами 209 ўйинда 11 соврин.
48 ёшли мутахассис бунга қадар «Реал» билан учта Чемпионлар Лигаси (2015/16, 2016/17, 2017/18), иккита Европа Суперкубоги (2016, 2017), иккита Испания Суперкубоги (2017, 2019/20), иккита клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (2016, 2017) ва битта Ла Лига (2016/17) совринини қўлга киритганди.
Шунингдек, Зидан Фабио Капелло давридан (2016 йил) кейин илк бор икки марта Примера ғолиблигини қўлга киритди.
Ушбу натижага фақат 8 нафар мутахассис эришган: Мигел Муньос (9 та чемпионлик), Луис Моловни (3), Лео Бенхаккер (3), Хуан Вильялонга (2), Милян Милянич (2), Фабио Капелло (2), Висенте дель Боске (2) ва Зинедин Зидан (2).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)