Футбол бўйича Италия А Сериясининг 33-турида «Интер» 16 июль, пайшанба куни СПАЛ меҳмони бўлди.
Дастлабки бўлимда миланликлар Антонио Кандреванинг голи эвазига олдинга ўтиб олди. Танаффусдан кейин «Интер» яна уч бор рақиб дарвозасига йўл топди. Кристиано Бираги, Алексис Санчес ва Роберто Гальярдинининг голлари меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа «Интер» очколарини 71 тага етказиб олган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилди ва пешқадам «Ювентус»дан олти очко ортда қолмоқда.
А Серия
33-тур баҳслари
16 июль, пайшанба
СПАЛ — «Интер» 0:4
Голлар: 0:1 – 37 Кандрева, 0:2 – 55 Бираги, 0:3 – 60 Санчес, 0:4 – 74 Гальярдини.СПАЛ: Летица, Сала, Викари (Саламон, 82), Бонифаци, Рэтса (Чонек, 67), Эспето (ДъАлессандро, 66), Валдифёри, Дабо, Муржа (Тунев, 82), Петанья, Черри (Ди Франческо, 75).
«Интер»: Ҳанданович, Шкриньяр, Раноккия, Бастони (Д`Амброзио, 63), Кандрева (Эспозито, 79), Брозович, Гальярдини (Валеро, 74), Бираги (Янг, 63), Эриксен, Санчес (Пирола, 79), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Бастони (32), Валдифёри (46), Мурджа (51), Бираги (54), Раноккия (62).
«Торино» — «Женоа» 3:0
Голлар: 1:0 – 32 Бремер, 2:0 – 76 Лукич, 3:0 – 90 Белотти.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)