Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания Ла Лигасининг 37-туридан ўрин олган баҳсда «Осасуна» дарвозасига жарима зарбасидан гол урди.
Opta’нинг хабарига кўра, бу Мессининг Испания чемпионати доирасида жорий мавсумда жарима зарбасидан урган 5-голи бўлди. Қайд этиш жоиз, аргентиналик ҳужумчи 2019/20 йилги мавсумда Европа кучли бешлик чемпионатларидаги энг яхши натижани қайд этмоқда.
Шу билан бирга 33 ёшли форвард сўнгги беш мавсумнинг тўрттасида (2016/17 йилги мавсумдан ташқари) жарима тўпларидан унумли фойдаланиш бўйича етакчилик қилмоқда. Фақат 2015/16 йилги мавсумда футболчиси Дани Парехо ва Миралем Пьянич у билан бир хил натижа қайд этган.
2003 йилдан буён Каталония клубида тўп сураётган Месси ҳозиргача жамоаси билан 34 та совринга эга чиққан.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)