Варшава—Тошкент—Рига чартер рейси орқали 220 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилган.
Аввал хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, Латвиянинг SmartLynx Airlines компанияси томонидан амалга оширилган Варшава—Тошкент—Рига рейси амалга оширилиши маълум қилинганди.
Самолёт бортида Польшада коронавирус сабабли белгиланган қатор тартиблар туфайли қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари, талабалар, тадбиркорлар ва мигрантлар ортга қайтган.
Шунингдек, мазкур рейс билан Германия, Франция, Испания, Буюк Британия ва Австрияда таҳсил олаётган 17 нафар ўзбекистонлик талаба ҳам потахтга олиб келинган.
Чартер рейс Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан Ташқи ишлар ва Транспорт вазирликлари билан биргаликда, пандемия пайтида ортга қайтиш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)