«Ўзгидромет» 16 июль, пайшанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 13 июлдан бошлаб ҳафтанинг охиригача республикага Туркманистондан ҳақиқий ёз иссиғи киришини маълум қилганди.
Изоҳ (0)