Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Петр Ян UFC 251 мусобақасида Жозе Алдо устидан қозонилган ғалабадан тушган гонорарни нимага сарфлашини маълум қилди.
«Онамга уй қўриб бераман. Улкан оилавий уй қурмоқчиман. Режам шунақа.
Ҳаётим охиригача етадиган пул ишлаб топдимми? Агар эртага жанг қилмаслигимга тўғри келиб қолса, ўзимни эплай оламан. Нима билан шуғулланишимни ва ўзимга мос бошқа ишларни биламан.
Бироқ ҳали ёшман ва ўйлашимча, айни дамда фаолиятимнинг энг баланд чўққисидаман. Мунтазам тажриба тўплаяпман ва кўплаб жиҳатларни бошқача тушунишни бошлаяпман», — дейди 27 ёшли жангчи.
Маълумот учун, россиялик яккакурашчи ушбу жангдан сўнг 230 минг доллар ишлаб олди. Унинг рақиби Жозе Алдо эса 430 минг долларга эга бўлди.
Изоҳ (0)