• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Рўзиқул Бердиев: «Ёшларга ишониш керак, бўлмаса улар қолиб кетаверади»

    Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Насаф» учрашувидан (2:2) сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    «Ҳар икки жамоа ҳам ўз савиясига яраша ўйин намойиш этди деб ўйлайман. Икки марта ҳисобда олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқариш аламли бўлди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Учрашув охирида мезбонлар ҳам ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Ғалабани ушлаб қола олмаганимиз, биз учун муваффақиятсизлик бўлиши мумкин. Лекин юқорида таъкидлаганимдек ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бу йил Қўқонда жуда яхши жамоа шаклланган.

    Айтишимиз керак, ҳар икки голда ҳам дарвозабонларимиз хато қилди. Биз бундай хатоларни кутмаган эдик.  Биринчи голдан кейин Машҳурни алмаштирдим. Аммо уни ўрнига тушган Абдувоҳид ҳам тўпга отилишда хато қилди.

    Бошланғич таркибда учта ўзгариш қилишимизнинг асосий сабаби айрим футболчиларимизнинг  жароҳати бор эди. Қолаверса, ёшларга имкон беришга ҳаракат қилпямиз. Алиқулов бироз бетоб эди, ўзини ёмон ҳис қилди. Раҳматуллаевни ўрнига эса Акмал Мозговойни туширдик, Акмал ёмон ўйнамади ва учинчи ўзгариш Бобур Абдухолиқов билан боғлиқ. Бобур барча ўйинларда майдонга тушиб келмоқда ва унда чарчоқ аломатлари сезилмоқда, яна уни натижалари ҳам қониқарли эмас.  Охирги ўйинларда ёшларга ишонч билдиришда давом этяпмиз. Акмал «Металлург» билан ўйинда ғалаба тўпини киритди.

    Машғулотларни салқин пайтда ўтказиш мумкин. Лекин расмий ўйинларда бундай қилиб бўлмайди. Ёз ойида ўйнаш осон эмас. Иссиқда ўйнаш футболни темпини пасайтиради. Аммо бу вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман. Ҳозир вазият шунақа. Қолаверса ўйинлар  мухлисларсиз  ҳам бўлмоқда. Аммо ўйинларнинг телевизор орқали жонли намойиш этилаётгани ҳам мухлисларга манзур бўлмоқда. Жанговар ўйиндан мухлислар завқ олди, деб ўйлайман.

    Ҳа, бизда ҳар йили иккита ёки учта Остон Ўруновга ўхшаган футболчилар чиқяпти. Остон Россияда, Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида ўзини кўрсатмоқда. Азиз Ғаниев ҳам ҳали амирликларда ўзини кўрсата олади. Уни имкониятларини биламан. Ёшларга ишониш керак. Бўлмаса қолиб кетаверади. Масалан, кеча «Пахтакор» билан ўйинда ОКМК сафида майдонга тушган ёш футболчи (Ҳожимат Эркинов — изоҳ «Дарё») ёмон таассурот қолдирмади. Бундан қўрқиш керак эмас, ёшларга кўпроқ имконият бериш керак, деб ҳисоблайман. Бу уларнинг ўзига бўлган ишончини ортиради», — дея Бердиев сўзларини келтирмоқда «Championat.asia».

    Мазкур натижадар кейин «Насаф» 16 очко билан 6-ўринда бормоқда. «Аждарлар» кейинги утрда «Сўғдиёна»ни қабул қилади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    15.07.2020, 12:07   Изоҳ (0)   10575
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бахтиёр Ашурматов: «Ўзбекистонда «Насаф»да бўлгани каби тезкор футболчиларга эга жамоа йўқ»

    15.07.2020, 11:06

    Дилявер Ваниев: «Машъал» охирги марта «Локомотив»ни сафарда ютганида мен ҳали футболчи эдим

    15.07.2020, 10:28

    Андрей Фёдоров «Локомотив»нинг навбатдаги мағлубияти ҳақида: «Жуда ёмон ўйнадик. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман»

    15.07.2020, 10:00

    АПЛ. «Челси» ўз уйида аутсайдерни базўр мағлуб этди

    15.07.2020, 02:22

    «Реал» Гарет Бэйлнинг 2 йиллик маоши тўлаб беради ва у билан хайрлашади

    14.07.2020, 23:42

    UFC 251 трансляциялар бўйича сўнгги 2 йилликдаги энг яхши кўрсаткични қайд этди

    14.07.2020, 22:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Трампни қизиқтирган литий конни эгаллаб олди

    Дунё | 28 июн, 15:15

    Нима учун ёзда касал бўлиш хавфлироқ: ичак инфекцияларининг олдини олиш бўйича оддий маслаҳатлар

    Маслаҳатлар | 28 июн, 14:55

    Польшада дунёдаги энг қадимги бумеранг топилди (фото)

    Дунё | 28 июн, 14:45

    Косондаги боғчада 2,5 ёшли қиз вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:30

    Жанубий кореялик актёр Ли Мин Хо мухлисларидан жуда кўп совға олгани учун танқид остида қолди

    Кино | 28 июн, 14:25

    Симоне Инзаги: “Бундай баҳслар бизнинг ўсишимизга ёрдам беради”

    Спорт | 28 июн, 14:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.