Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори Баҳодиржон Онорбоев ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасида янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳукумат қарорига кўра, Баҳодиржон Онорбоев Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятининг мудири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Баҳодиржон Онорбоев Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.
Баҳодиржон Онорбоев 1971 йилда туғилган, 1993 йилда Тошкент давлат университетини математика мутахассислиги бўйича тамомлаган, техника фанлари доктори.
У Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори лавозимига тайинланишидан олдин Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментида Узлуксиз таълим тизимида ислоҳотларни мувофиқлаштириш масалалари шўъбасининг мудири лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг директорлари тайинлангани ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)