Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган «Андижон» — «Сурхон» учрашувидан (0:1) сўнг меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

«Ўйинни аҳамияти жуда юқори эди. Бизга ҳам, «Андижон»га ҳам ғалаба зарур эди. Олти очколик ўйин деса ҳам бўлади. Жадвалда ёнма-ён турган жамоалар учрашди. Жамоам учун муваффақиятсиз серияни тугатиш муҳим эди. Ҳақли ғалабага эришганимиздан хурсандман. Йигитларга раҳмат, улар менинг талабларим ва қарашларимни тушуниб бормоқда.

Ўйин сўнгида футболчиларим вақтни чўзди деб ҳисобламайман. Мен ҳар доим дарвозабондан тўпни исталган ерга тепиб юборишни эмас, шерикларига узатишни талаб қиламан. Шу сабаб посбонимиз қарор қабул қилишда ўйланиб қолди ва сариқ карточка олди. Жароҳатлар, чарчаб қолганда ётиб олишлар эса одатий ҳол.

Режамиз бўйича Термизда иккита ўйин ўтказишимиз керак эди. Бироқ карантин қоидалари кучайтирилгани сабаб ўйинлар марказлашган тарзда Тошкентда ўтиши мумкин. Биз ПФЛнинг қарорига кўнишга мажбурмиз, бошқа иложи йўқ», — дейди Ҳайдаров.

Мавзуга доир: Карантин сабаб Суперлиганинг учта тури Тошкентда ўтказилиши мумкин

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим