Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигасининг 36-тури доирасида Тошкент вақти билан 13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси, соат 01:00 да сафарда «Гранада» билан куч синашади.
«Қаймоқранглилар» бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Учрашув қайдномасига тўпиғидаги жароҳати сабаб икки ўйинни ўтказиб юборган Эден Азар, шунингдек, сариқ карточкалари сабаб ўтган турда майдонга туша олмаган Серхио Рамос киритилган.
Ярим ҳимоячи Хамес Родригес эса яна бир бор Зиданнинг режаларидан четда қолган.
Ўйин қайдномасига киритилган 23 нафар футболчи билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Алфонс Ареоля, Диего Алтубе.
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Ферлан Менди, Рафаэл Варан, Хави Эрнандес, Мигел Гутеррес.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско.
Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Марко Асенсио, Браим Диас, Винисиус Жуниор,Родриго Гоэс.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)