«Сўғдиёна» футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган «Металлург»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан (0:2) кейин ўз фикрларини баён қилди.
«Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмаганига бир қанча сабаблар бор. Ҳозир уларни батафсил санаб ўтмоқчи эмасман. Иккинчи бўлимда нимадир қилишга ҳаракат қилдик. Футболда шунақаси бўлиб туради. Шогирдларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Интилишди, ҳаракат қилишди.
Шоҳруз Норхонов етишмаганини мағлубиятга рўкач қилмоқчи эмасман. Жамоамизда 22 нафар футболчи бор. Мен шундай ўйлайман.
Чемпионат марказлашган ҳолатда ўтиши? Ҳозирги қалтис вазиятни тушунишимиз лозим. Футболимиз раҳбарларига осон эмаслигини биламиз. Агарда улар шундай қарорга келадиган бўлса, барчаси бизни хавфсизлигимиз учундир. Ўзбекистондаги барча фуқаролардан соғлиқларига жиддий эътибор берган ҳолатда оила аъзоларини ва яқинларини эҳтиёт қилишларини сўраб қоламан», — дея Бақоев сўзларини келтирмоқда «Championat.asia».
9-турдан сўнг «Сўғдиёна» 11 очко билан 9-поғонада бормоқда. Жамоа келаси турда сафарда «Насаф» билан ўйнайди.
Мавзуга доир: Андрей Шипилов: «Сўғдиёна»га ҳеч қандай имконият қолдирмадик
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)