Америкалик актёр Жон Траволта Instagram’даги саҳифаси орқали рафиқаси, актриса Келли Престон вафот этганини маълум қилди.
«Жерри Магуаер» фильми юлдузи Келли Престон 57 ёшда эди. У икки йил мобайнида кўкрак саратони билан курашган.
«Юрагимда оғир дард билан маълум қиламанки, гўзал рафиқам Келли саратон билан икки йиллик курашда мағлуб бўлди. У кўпчиликнинг қўллаб-қувваташи билан мудҳиш касалликни енгишга уринди.
Келлининг муҳаббати ва ҳаёти бир умр хотирамизда қолади. Мен онасини йўқотган фарзандларим билан бирга бўлиш учун бироз муддат танаффус қиламан», — деб ёзади Жон Траволта.
https://www.instagram.com/p/CCkgCG5ptxE/
Траволта ва Престон 1991 йилда турмуш қурган. Жуфтлик уч фарзанд кўрган. Уларнинг Жетт исмли ўғли 2009 йилда касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)