Болливуд юлдузи Приянка Чопра Киану Ривз ҳамда Нил Патрик Харрис билан биргаликда «Матрица 4» илмий-фантастик фильмида роль ижро этади. Фильм суратга олиш жараёнлари коронавирус муносабати билан жорий қилинган карантин юмшатилганидан сўнг Германиянинг Берлин шаҳрида давом этмоқда.
«Матрица» барча даврларнинг энг оммабоп фильмларидан бири ҳисобланади.
Фильмни суратга олиш ишлари март ойида коронавирус туфайли тўхтатилган эди. Приянка эса суратга олиш жараёнларига энди қўшилган. У фильмдаги асосий роллардан бирини ижро этмоқда. Бундан ташқари фильмда Жада Пинкетт Смит, Кэрри-Энн Мосс, Яҳё Абдул-Матин II ва Нил Патрик Харрис каби актёрлар ҳам суратга тушмоқда.
Киану Ривз «Матрица»нинг 1999 йилда суратга олинган биринчи қисмидан бошлаб, унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Фильм сюжети хакер ҳамда унинг технологиялар реаллигини англаши атрофида юз беради.
«Матрица 4» фильми тақдимоти 2022 йилнинг 1 апрелида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)