• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев вафот этди

    11 июль куни Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

     

    Ўзбекистон миллий қўшиқчилик, мақом санъати йўналишидаги баракали ижоди, нозик диди, дардли, кенг диапазонли овози, бетакрор ижро маҳорати билан ҳамкасблари, шогирдлари, мухлислари меҳри, эътиборини қозонган Ўзбекистон халқ ҳофизи, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, устоз санъаткор Маҳмуджон Ғозиевич Тожибоев тўсатдан, юрак хуружидан вафот этди.

    Сўнгги йиллардаги миллий мусиқа, миллий қўшиқчилик, мақом санъати ривожи йўлидаги ислоҳотлардан, яратилаётган имконият ва шароитлардан руҳланиб, янада куч-ғайрат билан ишлашга астойдил киришган, ўз касбининг ҳақиқий жонкуяри, фидойиси бўлган толмас ижодкорнинг бевақт ўлими барчамизни чуқур қайғуга солди.

    Кечагина турли тадбирларга бўлаётган тайёргарлик жараёнларида фаол қатнашаётган, шогирдларига жонкуярлик билан мақом сирларини ўргатаётган устозимиз бугун орамизда йўқ!

    Ҳофизлик анъаналарини Ориф Алимахсумов, Фаттоҳхон Мамадалиев, О.Отахонов, Ғ.Ҳожиқулов, созандалик сирларини Т.Алиматов каби мумтоз қўшиқчилик санъати дарғаларидан қунт билан ўзлаштирган, ўзига ҳам, шогирдларига ҳам талабчан бўлган устозимиз, миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатимизни Осиё, Америка, Европа, Африка мамлакатларида намойиш этиб келган, Юнус Ражабий номидаги Республика мақом ижрочилари танлови ғолиби, сўнгги нафасигача санъатимиз ривожи учун фидокорона меҳнат қилган устоз санъаткорнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу сақланади, ҳақиқий санъат жонкуярлари юрагида яшайди.

    Ўзбекистон давлат консерваториясидаги узоқ йиллик заҳматли меҳнатлари, изланиш, интилишлари натижасида етишиб чиққан шогирдлари устозларининг эзгу ишларини давом эттиришлари шубҳасиз.Ҳақиқий санъат фидойиси Маҳмуджон Тожибоевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

    Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон маданият вазири

    Маълумот учун, Маҳмуджон Тожибоев 1957 йил 25 ноябрда Қува туманида туғилган. Мақом ижрочилиги бўйича Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олган.

    Рэпертуаридан Шашмақом («Сарахбори Наво», «Сарахбори Дугоҳ», «Мўғулчаи Сегоҳ», «Наврўзи Сабо», «Нимчўпоний» ва б.) ва Фарғона—Тошкент мақом йўллари («Дугоҳ», «Чоргоҳ», «Ушшоқ», «Шаҳнози Гулёр», «Баёт» ва б.), катта ашула («Ёввойи Чоргоҳ», «Ёлғиз», «Эй дилбари жононим» каби), мумтоз («Топмадим», «Асирий» ва «Лдоий», «Чорзарб», «Бозургоний») ва ХХ аср бастакорлари («Келдик», «Наззора қил», К. Жабборов; «Кезарман», Ф.Тошматов; «Жоним эрурсан», М. Муртазоев; «Дилраболар», О. Нуриддинов; «Бу оқшом», О. Ҳотамов ва б.) асарлари ўрин олган.

    12.07.2020, 09:49   Изоҳ (0)   63214
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Астрид Линдгрен авлодлари «Союзмультфильм»га «Карлсон»нинг давомини суратга олишни тақиқлаб қўйди

    04.07.2020, 22:28

    Шаҳрисабзда 2020 йилнинг 5—10 сентябрь кунлари иккинчи Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади

    02.07.2020, 22:57

    Фото: Озода Нурсаидова Сардоба фалокатидан жабрланган 5 та оилага уй топширди

    01.07.2020, 16:24

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланди

    30.06.2020, 12:27

    «Миллион» кулги жамоасининг ёзга кўчирилган концерти яна қолдирилди

    23.06.2020, 11:16

    Ўзбекистонда болалар мусиқа ва санъат мактабларида кўзи ожизлар бепул ўқитилиши белгиланди

    21.06.2020, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.