Олдинги ўрнатилган тартибга кўра, болалар мусиқа ва санъат мактабида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг умумий сонига нисбатан 25 фоизигача миқдорда кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бепул ўқиши мумкин эди.
Маданият вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, эндиликда, қарорларга ўзгартириш киритилган ҳолда ногирон болалар, шу қаторда кўзи ожизлар ҳам Болалар мусиқа ва санъат мактабларида бепул таҳсил олиши кўзда тутилган.
Жорий йилда республика бўйлаб Болалар мусиқа ва санъат мактабларида 355 нафар ногиронлиги бўлган ўқувчилар таҳсил олди, шундан 320 нафари кўзи ожиз болалар ҳисобланади.
2020—2021-ўқув йилларига Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш истагини билдирган ногиронлиги бор 650 нафаргача ўқувчини қамраб олиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)