Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тўрақўғон туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига 2020 йил 7 июль куни «Бураматут» маҳалласидаги хонадонларнинг бирига тунда номаълум шахслар кириб, босқинчилик содир этганлиги ҳақидаги мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Тезкор гуруҳ зудлик билан воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганган. Маълум бўлишича, тунги соат 03:00 атрофида юзига ниқоб таққан 4 киши девор ошиб, ҳовлига тушган. Эр-хотин ҳамда уларнинг ўғлини қўл-оёқларини боғлаб, оила бошлиқларига таёқ билан тан жароҳати етказган ва пул беришларини талаб қилган.

Босқинчилар уйдан 11 минг 400 АҚШ доллари ва 100 миллион сўм нақд пул ҳамда уяли алоқа телефонини олиб, чиқиб кетган.

Туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси катта терговчиси Аҳрорбек Каримовнинг билдиришича, айни пайтда ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украинанинг учта элчихонасига таҳдидли хатлар юборилган — Украина ташқи ишлар вазири
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь