Абу-Дабида UFC 251 мусобақаси доирасида ўтказиладиган Камару Усмон — Хорхе Масвидал жанги ғолиби Гильберт Бёрнсга билан куч синашади. Бу ҳақда ташкилот президенти Дэйна Уайт маълум қилди.
«Камару Усмон — Хорхе Масвидал жанги ғолибига қарши Гильберт Бёрнс октагонга кўтарилади. Гильберт рейтингда биринчи ўринда туради, демак, у жанг ўтказиш учун биринчи даъвогар. Бу йигит ҳақиқатан ҳам ғалабаларга ташна. У жанг қилишни ва чемпион бўлишни хоҳлайди. У яхши ҳолатда», — дейди Уайт.
Хорхе Масвидал ва Камару Усмон ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 12 июнь, якшанба куни тонгда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аслида Усмонга қарши айнан Бёрнс жанг қилиши белгиланган, бироқ унда коронавирус аниқлангани сабабли UFC 251 оқшомида қатнашмайдиган бўлганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)