Футбол бўйича Испания чемпионати 35-турининг сўнгги ўйини «Реал» ва «Алавес» (2:0) жамоалари ўртасида кечди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Карим Бензема пенальтини аниқ ижро этди. Бу Ла Лига жорий мавсумидаги 140-пенальти бўлди. Шу тариқа бир мавсумдаги пенальтилар сони бўйича Примера 1989/90 йилги мавсумида қайд этилган рекорд такрорланди.
Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсумида VAR туфайли 13 та пенальти бекор қилинган бўлса, 35 та ҳолатда видеотакрорлардан сўнг 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.
«Алавес» ва «Мальорка» жамоалари дарвозаси томон ушбу мавсум 15 мартадан пенальти белгиланди. Бу борадаги рекорд ҳам 1989/90 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, ўшанда «Барселона» дарвозаси томон 16 бор пенальти белгиланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)