«Реал» Испания чемпионатининг 35-турида «Алавес»ни мағлубиятга учратди (2:0).
Учрашувнинг 12-дақиқасида Карим Бензема ҳисобни очди. Бу Зинедин Зидан қўл остидаги «Реал» учун 500-гол бўлди.
Эътиборлиси, Зидан «Реал» бош мураббийлигига тайинланганидан сўнг илк голни ҳам Бензема (2016 йил «Депортиво»га) урганди.
Зидан қўл остида «Реал» ҳозирги кунга қадар жами 206 та расмий ўйин ўтказиб, 138 бор ғалаба қозонди, 26 марта мағлубиятга учради ва 42 та дуранг қайд этди.
Зидан «Реал» тарихида 500 голлик довонни забт этган иккинчи мураббийга айланди. Бу борада етакчи Мигел Муньос ҳисобланади — 605 ўйинда 1226 та гол.
«Реал» Висенте дель Боске мураббийлиги даврида 246 ўйинда 490 та гол урган, Жозе Моуриньо қўл остидаги 178 учрашувда эса 475 бор рақиблар дарвозаси ишғол этилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)