Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» собиқ футболчиси Ривалдо каталон клубининг Ла Лига ҳакамларидан норози бўлаётганига ўз муносабатини билдирди.

Фото: Marca

Фото: Marca

«Баъзан ҳакам ёки VAR’нинг қарорлари сизни ранжитиши мумкин, аммо мен «Барселона» президенти Хосеп Бартомеунинг ҳакамлар »Реал»га ён босмоқда деган гапларига қўшилмайман. У шунчаки ОАВ эътиборини клубининг ҳақиқий муаммоларидан чалғитишга уринмоқда.

«Барселона» ҳали ҳам Ла Лигада бош соврин учун курашмоқда, Чемпионлар Лигасида ҳам иштирок этмоқда, аммо бу клуб тарихидаги энг муваффақиятли даврлар эмас. Бартомеу мухлислар олдида ўзи, футболчилар ва мураббийларни оқлаш учун VAR каби мавзулардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Менимча, «Барселона»нинг муаммоси VAR ёки ҳакамларда эмас. Уларнинг асосий муаммоси — футбол сифатида. Бутун дунё томоша қилишни яхши кўрадиган ўйин услубига қайтиш лозим.

Жамоа танаффусга қадар Ла Лигада пешқадамлик қилаётганди, ҳозир эса «Реал»дан тўрт очкога ортда қолмоқда. Жамоа ёмон ўйнаб турган вақтда бунга асосий сабаб деб VAR’ни кўрсатиб бўлмайди », — дейди Ривалдо.

35-турдан кейин «Барселона» (76) чемпионлик пойгасида «Реал»дан (77) бир очкога ортда қолмоқда. Мадрид клуби 35-тур ўйинини 10 июлдан 11 июлга ўтар кечаси «Алавес»га қарши ўтказади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь