UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов дафн этилган Кироваул қишлоғи (Доғистон) аҳолиси ҳудуд номини Манапга ўзгартириш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Қизилюрт тумани ҳокими Магомед Шабанов Кироваул қишлоғи аҳолисининг илтимосига биноан, Абдулманап Нурмагомедов хотирасига қишлоқ номини ўзгартириш тўғрисида йиғилиш ўтказган.
Муҳокамада Кироваул қишлоғи оқсоқоли Илёс Хазиев, туман депутатлар корпуси, қишлоқнинг ёши катта вакиллари, шунингдек, туман спортчилари иштирок этган.
Магомед Шабановнинг сўзларига кўра, Кироваул қишлоғини Манап деб номлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар рўйхати тайёрланиб, тасдиқлаш учун ҳукумат ва Доғистон Халқ йиғилишига юборилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Абдулманап Нурмагомедов 3 июль куни 57 ёшида юрак ва мия инсультидан сўнг вафот этганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)