«Вулверҳэмптон» устози Нуну Эшпириту Санту Англия Премьер Лигасининг июнь ойидаги энг яхши мураббийи номига лойиқ кўрилди.
Июнь ойида португалиялик мутахассис қўл остидаги жамоа беш ўйинда тўрт ғалаба ва битта дуранг қайд этди. «Вулверҳэмптон» ўйинларнинг учтасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди ва жами еттита гол уришга эришди.
5️⃣ matches 👕
— Premier League (@premierleague) July 10, 2020
4️⃣ wins 💪
1️⃣ draw 🤝
7️⃣ goals ⚽️
3️⃣ clean sheets ⛔️
👔 @Wolves head coach Nuno Espirito Santo is the @BarclaysFooty Manager of the Month 🎉#PLAwards pic.twitter.com/fmhTmbTa7i
Июнь ойининг энг яхши мураббийи номига қуйидаги мутахассислар ҳам даъвогарлик қилганди:
Стив Брюс («Ньюкасл») — 3 ўйинда 2 ғалаба;
Фрэнк Лэмпард («Челси») — 3 ўйинда 3 ғалаба;
Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед») — 5 ўйинда 3 ғалаба.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)