«Реал» ҳимоячиси Марсело жароҳат олди. Бу ҳақда мадридликлар расмий сайтида маълум қилинди.
Таъкидланишича, 32 ёшли футболчи сон мушакларини шикастлаб олган. Расмий баёнотда тикланишга қанча вақт кетиши очиқланмаган.
Marca хабарига кўра, тикланишга тахминан уч ҳафта вақт кетади. Шу тариқа Марсело Ла Лига жорий мавсумининг қолган қисмини ўтказиб юборади. Бироқ футболчи август ойида бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси баҳсларига қадар тикланиши мумкин.
Жорий мавсум Марсело «Реал» сафида ўйин ўтказиб, икки гол ва бешта голли узатма муаллифига айланди.
Мавзуга доир: Зинедин Зидан «Реал»нинг навбатдаги ўйин учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда 4 нафар асосий ҳимоячи йўқ
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)