• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Cоcа-Сола Uzbekistan дунёдаги энг йирик банклардан бирининг ёрдамида хусусийлаштирилади

    Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. устав капиталидаги давлат улуши хусусий инвесторга сотилади. Айнан шундай вазифа озиқ-овқат саноатининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиб соҳага замонавий ишлаб чиқариш ва бошқарув технологияларини жорий этиш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан белгиланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, ушбу жараённинг самарадорлиги ва ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Инвесторлар билан ишлашни ташкил қилиш, шунингдек, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида дунёнинг етакчи банкларидан молиявий маслаҳатчи сифатида JP Morgan, Rothschild & Co, Credit Suisse банклари орасидан бири танланади.

    JP Morgan Chase — Америка молиявий холдинг компанияси. АҚШдаги «Катта тўртлик» банкларидан бири саналади. 2003 йилдан ҳозирги кунгача айнан Coca-Cola бренди билан боғлиқ 15 та йирик (миқдори 448 миллион доллардан 6 миллиард долларгача) келишувларда иштирок этган. JP Morgan ичимликлар соҳасидаги энг йирик маслаҳатчилардан бири бўлиб, Coca-Cola билан бевосита иш олиб бориш ва унинг битимларида маслаҳатчи сифатида иштирок этиш бўйича тажрибага ҳам эга.

    Credit Suisse Швейцариянинг иккинчи йирик молиявий конгломерати бўлиб, 7 та бўлинмадан иборат. Ушбу банк ичимликларни ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ишлаш бўйича шубҳасиз дунё етакчиларидан бири бўлиб ҳисобланади ҳамда тегишли равишда охирги 20 йилда 30 миллиард АҚШ долларига яқин Coca-Cola компаниясини турли мамлакатларда сотиш ва бирлаштириш жараёнларида молиявий маслаҳатчиси сифатида иштирок этган.

    Rothschild & Co халқаро молиявий холдинг компаниясидир. Сўнгги 8 йил мобайнида, банк Coca-Cola гуруҳи билан боғлиқ 10 дан ортиқ битимларда маслаҳатчи сифатида қатнашган. Шу жумладан, Costa Coffee’ни сотиб олиш бўйича 2018 йилда 5,1 миллиард доллар миқдоридаги келишув бўйича банк томонидан маслаҳат хизматлари кўрсатилган. Бу ўз навбатида банк нафақат ичимликлар соҳасида, балки Coca-Cola гуруҳи билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш бўйича бой тажрибага эга эканлигини намойиш этади. Банк жаҳон инвестицион банкларининг Топ-10 талигига киритилган бўлиб, Европа мамлакатларида барқарор етакчи ўринларни сақлаб турибди.

    Шунингдек, Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёнини умумий мувофиқлаштириш, шу жумладан, биринчи босқичда компанияни баҳолаш (due diligence), сотиш стратегиясини ишлаб чиқиш, бизнес-режа ва молиявий модель тайёрлаш вазифалари қўйилади. Иккинчи босқичда салоҳиятли инвесторларни аниқлаш учун рақобат жараёнини ташкил қилиш, мунозараларда иштирок этиш, энг яхши таклифни танлаш бўйича маслаҳат бериш, сотиш ҳужжатларини тайёрлаш ва имзолашни ташкил қилиш хизматларини тақдим этади.

    Бундай ёндашув хусусийлаштириш савдосини шаффоф ва самарали ўтказиб, келгусида хусусийлаштиришга инвесторларни жалб қилиш учун намуна ёки бенчмарк бўлади. Ушбу жараёндан асосий мақсад — компанияни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларни жалб қилиш, корпоратив бошқарувни яхшилаш орқали компаниянинг самарадорлигини ошириш имконини беради.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон ҳукумати Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. МЧЖ ҚКдаги улушини хорижий инвесторга сотмоқчи эканлиги маълум қилинган эди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки битимда воситачи сифатида иштирок этиши керак эди. Бироқ кейинроқ мамлакат ҳукуматининг устувор режалари ўзгаргани сабаб жараён тўхтаб қолган эди. 2020 йилнинг март ойида эса Coca-Cola Ўзбекистонга 31 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирилаётгани, июнь охирларида эса Coca-Cola компанияси оммавий савдолар асосида хусусийлаштирилиши тўғрисида хабар берилганди.

    10.07.2020, 16:23   Изоҳ (0)   32643
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавируснинг ҳомиладор аёллар ва ҳомилага таъсири борми? Мутахассис жавоби

    10.07.2020, 16:11

    Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди

    10.07.2020, 15:26

    Тошкент милицияси ва Миллий гвардия ходимлари пойтахтнинг айрим ҳудудларида нима сабабдан нохуш ҳидлар тарқалаётганини аниқлади (видео)

    10.07.2020, 15:21

    ҚҚС тўловчиларга тезкор сервис хизматлари кўрсатиш мақсадида «Маслаҳат маркази» ташкил этилди

    10.07.2020, 15:08

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга жалб этилган тиббиёт ходимлари ҳар 5 кунда тест топширади

    10.07.2020, 14:55

    Қозоғистон билан чегарада тўпланиб турган 3 мингдан зиёд фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

    10.07.2020, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.