Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 34-турида «Манчестер Юнайтед» жамоаси 9 июль, пайшанба куни «Астон Вилла» майдонида меҳмон бўлди.

Фото: АПЛ

Учрашувнинг 27-дақиқасида Буруну Фернандеш пенальтини аниқ амалга ошириб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Мэйсон Гринвуд жамоасининг қарши ҳужумини гол билан якунлади.

58-дақиқада Пол Погба Фернандеш томонидан узатиб берилган тўпга узоқ масофадан зарба бериб, учинчи бор мезбонлар дарвозабонини ранжитди.

Ушбу ғалабадан сўнг Оле-Гуннар Сульшер жамоасининг очколари сони 58 тага етди. Жамоа 4-ўриндаги «Лестер»дан бир очкога ортда қолмоқда. «Астон Вилла» (27) эса 19-поғонада қолди.

АПЛ

34-тур баҳси

«Астон Вилла» — «Манчестер Юнайтед» 0:3

Голлар: 0:1 – 27, пенальти Бруну Фернандеш, 0:2 – 45 Гринвуд, 0:3 – 58 Погба.

«Астон Вилла»: Рейна, Мингз, Ҳоз, Конса, Тэйлор, Дуглас Луис (Василев, 84), Трезеге, Эл-Гази (Ҳуриҳейн, 58), Макгинн (Накамба, 59), Грилиш, Саматта (Дэвис, 59).

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Линдельоф, Шоу, Магуайр, Уан-Биссака (Уильямс, 66), Матич (Мактоминай, 66), Погба, Бруну Фернандеш (Фред, 71), Марсьяль (Игало, 79), Гринвуд (Жеймс, 79), Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Уан-Биссака (40), Матич (45), Конса (52), Накамба (81), Фред (87).

34-турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: АПЛ

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!