Бутун дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 12 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда пандемия давридаги статистик ахборотларни бериб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.
Айни вақтда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 12 041 795 кишини ташкил этмоқда.
Бутун дунёда ҳозирга қадар 550 мингга яқин одам COVID-19 қурбонига айланган бўлса, 6,5 миллиондан ортиқ бемор соғайган.
Коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг аксарияти АҚШ (3 миллиондан ортиқ), Бразилия (1,7 миллион), Ҳиндистон (767,2 минг), Россия (699,7 минг) ҳамда Перу (312,9 минг) ҳисобига тўғри келмоқда.
АҚШнинг ўзида 132 мингдан ортиқ одам коронавирус оқибатида вафот этган, 950 мингдан ортиқ бемор соғайган.
2020 йил 16 июнда дунё миқёсида COVID-19’га чалинган беморлар сони 8 миллиондан ортиб кетган, 23 июнда 9 миллиондан, 28 июнда 10 миллиондан, 4 июль куни эса 11 миллион нафардан ошганлиги тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)