7 июль куни Сербия президенти Александр Вучич коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатда комендантлик соати жорий этилишини эълон қилгач, Белграднинг минглаб аҳолиси норозилик намойишини уюштирди, деб хабар беради Reuters.
Маълумотларга кўра, соат 22:00 ларда норозилик намойиши иштирокчиларининг бир гуруҳи Сербия парламенти биносига киришга муваффақ бўлган, бироқ кўп ўтмай улар полициячилар томонидан ҳайдаб чиқарилган. Парламент қаршисидаги намойишчилар Вучичнинг истеъфосини талаб қилган. Полиция йиғилганларни тарқатиб юбориш учун кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланган.
More than thousand people gathered in central Belgrade, blocking the streets, after Serbian president Vucic announced lock-down for the upcoming weekend due to the increased number of #COVID19 cases.
— Balkan Insight (@BalkanInsight) July 7, 2020
Background: https://t.co/u8Zh3SrDPJ pic.twitter.com/r2V6wizClW
Белград полицияси директори Владимир Ребичнинг сўзларига кўра, норозилик намойишлари оқибатида 43 нафар полициячи ва 17 нафар намойиш иштирокчиси жароҳатланган. 23 киши қўлга олинган, хусусан, парламентга уюштирилган ҳужум ташкилотчилари ҳам.
Сербия ҳукуматининг режасига кўра, мамлакат аҳолисига 10 июль соат 18:00 дан бошлаб 13 июль соат 05:00 га қадар уйларидан чиқиш тақиқлаб қўйилади.Аҳолиси етти миллиондан ошиқроқ бўлган Сербияда коронавирус билан касалланганлар сони 16 168 кишига етган, ҳозирга қадар 330 киши COVID-19 оқибатида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Сербия президенти Александр Вучич ўғлининг коронавирусга чалинганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)