Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Касалланганлар сони кунига 350 тага кўпайяпти, дегани — бу «биз билган статистика», аслида касалланганлар сони бундан икки-уч баробар кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов 8 июль куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Ҳабибулла Оқилов.

Ҳабибулла Оқилов.
Фото: Мадина Нурман / «Дарё»
Касалланганлар сони кунига 350 тага кўпайяпти, дегани — бу биз билган статистика. Буни орасида ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, лекин аслида касалланган, симптомсиз юрган беморлар сони икки-уч баробар кўпроқ ҳам бўлиши мумкин. Аҳамият берган бўлсанглар, бошида бизда ПЗР-таҳлил билан муаммо бўлгани йўқ. Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги қошида, Республика ОИТСга қарши кураш маркази ва унинг ҳудудий филиалларида, Вирусология илмий-текшириш институтида, вилоятларда қўйилган ПЗР-аппаратлари етарли даражада таҳлилларни чиқариб бера олаётган эди.

Лекин касалланиш ҳолатларининг кўпайиши ҳисобидан ҳозирги кунда кунига жами 20—22 минг таҳлил қилаётган бўлсак ҳам, таҳлиллар бўйича талабни қондириб бера олмаяпмиз. Чунки беш-олти соатда жавоби чиқаётган бўлса, ҳозир йиғилиб қолган намуналар, пайдо бўлган навбатчилик ҳисобига ПЗР-таҳлилининг жавоби чиқишига икки-уч кун, ҳатто бир ҳафтагача вақт кетиб қоляпти, бу вақтнинг ичида эса ПЗРи борми-йўқми деб гумонда турган бемор халқнинг ичида юрибди, кун сайин бештага юқтиряпти, у беш киши бошқа 25 кишига юқтириб, касалларнинг сони шу тариқа кўпайиб кетяпти.

Ҳозир давлат раҳбарининг топшириғи билан яна 60 та ПЗР-аппарати олиб келинди, улар учун ҳозир шифокорларни ўқитиб беряпмиз, уларни қўямиз, сонини кўпайтирамиз. Лекин юқтириш занжирини ҳозир бўлиб қўймасак, эртага кунига 350 та эмас, ҳар куни мингтадан, Худо кўрсатмасин, 1,5 мингтадан қўшила бошласа, у ҳолда республика соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ коллапсга тушиб қолади, қўшни мамлакатлар аҳволига тушиб қоламиз — касалхонага бемор қўлда кўтариб келишяпти, касалхона эшигини тақиллатяпти, лекин ичкаридан очаётгани ҳам йўқ, чунки жой ҳам йўқ, иложи ҳам йўқ, дори-дармон ҳам йўқ, дорихоналар ёпиқ, койка-ўринлар йўқ, касални кўтариб қаерга боришни билмайди, уйда ўтирибди. Бу — коллапс.

Ҳабибулла Оқилов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)