Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +17°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    ССВ Фарғонада аҳоли орасида 3 кишида коронавирус аниқланганини хабар берганди. Коронавирус бўйича вилоят штаби бу хабарни рад этди

    07.07.2020, 21:08 44010

    Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни мувофиқлаштирувчи Фарғона вилояти штаби 6 июль, душанба куни вилоятда аниқланган учта ҳолат аҳоли орасида аниқланганини рад этди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 6 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Фарғона вилоятида аҳоли орасида 3 та касалланиш ҳолати қайд этилганини хабар берганди. Коронавирус бўйича Фарғона вилояти штаби «Дарё»га касаллик аниқланган фуқаролар ҳақида маълумотларни тақдим этди.

    «Эпидемиологик суриштирувларга кўра, Тошкент шаҳар фуқароси пойтахтда таҳлил топширган ва жавоби 5 кунда ҳам чиқмагандан сўнг Фарғона вилоятига қараб йўл олган. Фарғонага кириб келганидан сўнг таҳлил натижалари аниқлангач, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мутахассислари томонидан шу заҳоти ушбу фуқаро 2 нафар оила аъзоси билан Фарғона вилояти Риштон туманидаги вилоят 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган», — дейилади штаб хабарида.

    Яна бир фарғоналик фуқаро Тошкентда ҳарбий қисмда хизмат қилган. У 2020 йилнинг 1 июль куни Тошкент шаҳрида коронавирусга таҳлил топширган. Фуқаро Фарғонага йўлга чиққанидан сўнг телефон орқали касаллик борлигига гумон қилинганлиги тўғрисида хабар қилинган. Ҳолат бўйича масъуллар томонидан чора-тадбирлар белгиланиб, қайта суртма таҳлили олинган ва фуқаро вилоят 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

    Коронавирусга чалинган учинчи бемор Фарғона вилоятида ишловчи самарқандлик фуқаро бўлиб, у Самарқандда меҳнат таътилида бўлган. Икки кун аввал Фарғонага ишга қайтганлиги сабабли лаборатор таҳлил асосида тест топширган. Унда ҳам коронавирус инфекцияси аниқлангач, оила аъзолари билан биргаликда вилоят 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

    «Эпидемиологик суриштирувлар натижасида коронавирус инфекцияси фуқароларга Тошкент шаҳрида ҳамда Самарқанд вилоятида юққан деган хулосага келинди. Ҳозирда касаллик манбасини аниқлаш юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда», — дейилади Фарғона вилояти штаби хабарида.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарлари бошқа расмий манбалар хабарларидан фарқ қилиш ҳолатлари илгари ҳам кузатилган. Мисол учун, Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокими Бахтиёр Ибатов 21 июнь куни туман аҳолисига қилган мурожаатида туман фуқароси 20 июнь куни касалликдан вафот этганини маълум қилган. ССВ вакили дастлаб бу маълумотларни тасдиқламаган. Аммо беморнинг ўлимидан 5 кун ўтиб вазирлик марҳумдан олинган намуналарда касаллик тасдиқланганини хабар берганди.

    Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида вафот этган фуқаронинг коронавирусга чалинганини ССВ рад этган. Бироқ туман ҳокимлиги касалликнинг оғир аломатлари туфайли вафот этган бемор билан мулоқотда бўлган яқинлари ва тиббиёт ходимларида коронавирус аниқланганини хабар қилган. Вазирлик коронавирусдан вафот этган беморлар сонига на ўзгариш киритди ва на бу ҳолатга изоҳ берди.

    6 июль куни Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вилоят аҳолисига қилган мурожаатида вилоят ҳудудида биринчи ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Кейинроқ ҳокимлик бу маълумотни расман эълон қилиб, бемор ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этди. Орадан бир неча соат ўтган бўлса-да, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоийда кузатилган ўлим ҳолати ҳақида ахборот бермади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия Профессионал Лигаси. Роналдунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига “Ан-Насср” ғалаба қозонди (видео)

    Бугун, 00:28

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими?

    Кеча, 23:59

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши қолдирилгани айтилмоқда

    Кеча, 23:40

    “Ё Худо!.. Қути ичида нима бор?..” — “Етти” фильми ҳақида

    Кеча, 23:35

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    Кеча, 23:10

    Ханчжоу—2022. Ўзбекистонлик қиличбозлардан тарихий ғалаба, гандболчилар гуруҳдаги сўнгги ўйинида зафар қучди, Лазизбек Муллажонов мусобақани тарк этди

    Кеча, 23:05

    Ўзбекистонда ёшлар етакчиларига қанча маош тўланади? Ёшлар етакчисига доир маълумот тақдим этилди

    Кеча, 23:00

    Сергелидаги портлашда аҳоли уйларига етказилган зарар давлат ҳисобидан қопланаётганига изоҳ берилди

    Кеча, 22:51

    Сергелидаги портлаш: уй-жойлар ва автомобилларга қанча зарар етган?

    Кеча, 22:46

    Шавкат Мирзиёев Германия канцлери билан музокарада қатор соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурди

    Кеча, 22:40

    Тавсия этамиз

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади

    08:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    10:00 / 29.09.2023

    Қирғизистонда давлат байроғини ўзгартириш таклиф қилинди (фото)

    13:00 / 29.09.2023

    Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди (видео)

    16:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво эълон қилинди

    11:00 / 29.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.