Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги 2020 йил 7 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, 2020/2021-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг умумий сони 517 409 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 272 586 нафари, яъни 52,68 фоизи 2020 йилда ўқув муассасаларини тамомлаган битирувчилар.
Таълим шакли бўйича ҳисоблаганда кундузги таълим шаклига 326 536 нафар, сиртқи таълимга 182 591 нафар, кечки таълимга 8 282 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Тиллар кесимида:
- ўзбек тили — 453 595 нафар;
- рус тили — 50 189 нафар;
- қорақалпоқ тили — 12 174 нафар;
- бошқа тиллар — 1451 нафар.
- Самарқанд давлат университети — 30 580 нафар;
- Андижон давлат университети — 25 895 нафар;
- Наманган давлат университети — 20 380 нафар;
- Тошкент давлат педагогика университети — 20 107 нафар;
- Қарши давлат университети — 19 706 нафар.