Донецк халқ республикаси («ДХР») биринчи бош вазири, «Донбасс кўнгиллилари иттифоқи» раҳбари Александр Бородай Санкт-Петербургдаги «Родина» Россия партияси съезди вақтида яқин орада «ДХР» ва Луганск халқ республикаси («ЛХР»)нинг Россия таркибига кириши ҳақида гапирган. Бу ҳақда «РБК» хабар қилди.
«Яқин вақт ичида Донбасс Россиянинг фақат қоғоздаги ҳудудий қисми эмас, балки амалдаги ажралмас бўлагига айланади», — деган у («Strana.ua» нашри келтирган иқтибос).
Шунингдек, Бородай Россияда ўтказилган конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича овоз бериш жараёнига ҳам муносабат билдириб, унда «ДХР» ва «ЛХР»даги Россия паспортига эга фуқаролар иштирок этганини алоҳида таъкидлаган.
«Албатта, олдинга қадам ташлаяпмиз, конституцияга ўзгартириш киритилиши ҳам муҳим қадам», — дейди собиқ бош вазир.
Июнь ўрталарида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Донбасс бўйича Минск келишувлари амалда экани, бироқ фақат хориж кафолатлари асосида ишлаётганини билдирган. Украина ТИВ раҳбарининг айтишича, Киев «ҳужум дипломатияси» услубларидан фойдаланмоқда, доимий равишда кун тартибидаги масалани кўтариб, Россияни жавоб қайтаришга мажбур қилмоқда.
«Бу бизнинг фикримизча, Россияни конструктив мулоқотга боришга мажбур қиладиган ягона йўл, шу сабабли иккинчи томон ҳам изоляцияда ўтирмайди. Украина конструктив эмас ва Минск битимига риоя этмаяпти дея олмайди, бу бизнинг ҳаракатларимиздан кейин ғалати кўринади», — деган вазир.
Шунингдек, Кулеба Россия билан музокаралардаги асосий масалалардан яна бири — Донецк ва Луганск вилоятларининг қайси қисми Украина таркибига қайтарилиши?
4 июлда Украина президент Владимир Зеленский Москванинг Киевдан 6 июлгача Донбасснинг алоҳида мақоми ҳақидаги қонунни тақдим этишни сўрагани ҳақидаги саволга жавобан, Украинанинг мустақил давлат экани, халқаро майдонда ундан ҳеч ким ҳеч нарсани талаб қила олмаслигини билдирган.
«Менимча, бунда ҳамма ўзи гапираётган жумлаларига эътиборли бўлиши лозим», — деган Зеленский.
Мавзуга доир: Украина фуқаролари Зеленский президентлигининг биринчи йили қандай ўтганига баҳо берди