«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ярим ҳимоячи Хамес Родригеснинг нима сабабдан «Атлетик»га қарши ўйин қайдномасидан жой олмаганини айтди.
«Хамес қайдномага киритилмади, чунки буни унинг ўзи хоҳламади. Бошқа бу ҳақда гапиришни хоҳламайман», — дейди Зидан.
Футболчи аввалроқ «Реал»дан кетиш истагида эканлигини ҳам маълум қилганди. Шунингдек, «Реал» уни ҳамшаҳари «Атлетико Мадрид»га сотмаганини ҳам таъкидлаганди.
Хамес Родригес 2014 йилдан (2017—2019 йилларда «Бавария»да ижарада асосида ҳаракат қилди) бери «Реал» сафида тўп суради. Жорий мавсумда у Испания чемпионатининг 8 учрашувида 1 та гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллиф бўлди.
Изоҳ (0)