«Барселона» Испания Ла Лигасининг 34-турида «Вильярреал»ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
«Кўк-анорранглилар»нинг 4-голи ҳужумкор ярим ҳимоячи Ансу Фати томонидан киритилди. Ушбу гол Каталония клуби тарихидаги 9000-гол бўлди. 17 ёшли Фати эса ўзининг Испания чемпионатидаги 6-голини урди.
Маълумот учун, Фати 2019 йилнинг 25 август санасида «Барселона» сафида дебют қилган. У умумий ҳисобда Ла Лигада 21 ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
«Барселона» 34-турдан кейин 73 очко билан 2-ўринда бормоқда. Жамоа биринчи поғонадаги «Реал»дан 4 очкога орқада қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)