Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигаси 34-туридан ўрин олган баҳсда «Атлетик»ни мағлубиятга учратиб (1:0), кетма-кет тўртинчи ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.
«Қироллик клуби» ортда қолган 34 турда ўз дарвозасидан 21 та тўп ўтказиб юборган. Бу 1987/88 йилги мавсумдан кейин жамоанинг энг яхши натижасидир. Ўшанда «Реал» дарвозаси 34 ўйинда 20 марта ишғол этилган.
34-турдан кейин «Реал» энг яқин таъқибчиси «Барселона»ни 4 очкога ортда қолдирган ҳолда, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)