АҚШнинг Айдаҳо штатидаги Кер-д’Алене кўли устида иккита енгил моторли самолёт тўқнашди, дея хабар беради «РБК».
Ҳодиса 5 июль куни маҳаллий вақт билан соат 14:20 да юз берган. Тўқнашувдан сўнг иккала самолётнинг қолдиқлари кўлга тушиб, чўкиб кетган.
Самолёт бортидаги саккиз киши ҳалок бўлганлиги тахмин қилинмоқда.Қайд этилишича, ҳозирча икки кишининг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг орасида болалар ҳам бўлиши мумкин.
Чўккан самолёт қолдиқлари 38 метр чуқурликда эканлиги махсус датчик ёрдамида аниқланган.
Илгари ҳам АҚШда бундай ҳодисалар содир бўлган. Хусусан, 2019 йилда Техас штатидаги Сан-Антонио халқаро аэропортида икки хусусий самолёт тўқнашиб кетган. Шунингдек, Аляска штатида икки гидросамолёт тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлган.
Аввалроқ Россиянинг Ростов вилоятидаги Стожки қишлоғи осмонида иккита йўловчи самолёт тўқнашувининг олди олингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)