Ўзбекистонда 6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 123 кишига кўпайиб, мамлакатда умумий касалланганлар сони 10 143 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари
- 43 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
- 60 нафари Андижон вилоятида (шундан 58 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида);
- 20 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда 3524 нафар беморга шифокорлари томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ (0)