• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тиббиёт ташкилотларининг рецепт ёзиш тартибига оид низом тасдиқланди

    Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан, Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Низомга кўра, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши лозим.

    Беморга бир вақтнинг ўзида 5 ва ундан ортиқ дори воситалари (дори воситаларининг туридан қатъи назар) тайинланганда бунинг асослилиги тиббиёт ташкилотларининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим.

    Асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда ҳам шундай тартибга амал қилинади.

    Тайинланган дори воситаларининг асослилиги беморнинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда юқорида кўрсатилган шахслар томонидан ҳам имзоланиши лозим.

    Рецептда дори воситасининг халқаро патентланмаган номи, таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса давлат тилида кўрсатилиши шарт. Зарур ҳолларда рецепт малакали таржимани таъминлаган ҳолда бемор тушунадиган бошқа тилда ёзилиши мумкин.

    Ҳар бир тиббиёт ташкилотидаги даволовчи шифокорларга рецепт бланкалари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган жавобгар шахс томонидан, дам олиш ва байрам кунлари, шунингдек, тунги вақтларда эса тиббиёт ташкилотининг масъул навбатчи шифокори томонидан берилади.

    Даволовчи шифокор томонидан қуйидаги ҳолатларда дори воситаларига рецепт расмийлаштирилиши тақиқланади:

    • мижознинг тиббий кўрсатмаси бўлмаган ҳолатларда;
    • Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларига (орфан дори воситалари бундан мустасно);
    • фақат тиббиёт ташкилотларида қўллашга мўлжалланган дори воситалари, шу жумладан, наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори воситаларига.
    Рецепт Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан берилганда уларнинг юқори қисми чап бурчагида тиббиёт ташкилотининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим.

    Рецептда «Ичиш учун», «Маълум», «Қоида тариқасида» ва бошқа шу каби қисқартма сўзлардан фойдаланиш ман этилади.

    Рецептда кўрсатилган маълумотлар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.

    Беморга дори воситаларини шошилинч равишда ёки зудлик билан бериш зарур бўлган тақдирда, рецепт бланкасининг юқори қисмига «cито» (шошилинч) ёки «статим» (зудлик билан) белгиси қўйилади.

    Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бу талаб электрон рецептга нисбатан татбиқ этилмайди.

    Рецептлар даволовчи шифокор томонидан расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амал қилади.

    Касаллиги сурункали бўлган беморлар учун амбулатория шароитида касалликларнинг халқаро таснифи рўйхатига киритилган дори воситалари ҳамда асосий фармакологик таъсирига кўра анаболик фаоллиги билан ажралиб турадиган дори воситаларига рецепт берилганда даволовчи шифокор томонидан истисно тариқасида рецептда уларнинг 60 кунлик даволаш курсига етарли миқдори, қолган тайёр дори воситаларига эса 90 кунлик даволаш курсига етарли миқдори кўрсатилиши мумкин.

    Бунда, рецептда дорихонадан дори воситаларини бериш даври (ҳар ҳафта, ҳар ой ва бошқалар) кўрсатилиши шарт. Қоғоз кўринишидаги рецепт «махсус мақсадлар учун» ёзуви билан даволовчи шифокор томонидан имзоланади, электрон рецептларга эса «махсус мақсадлар учун» белгиси ва электрон рақамли имзо қўйилади.

    Ушбу н изомда белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилмаган қоғоз кўринишидаги ёки электрон рецепт ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, тиббиёт ходимлари томонидан беморларга дори воситалари рецептини ёзиш бўйича қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилиши белгиланган.

    Мавзуга доир: Соғлиқни сақлаш вазирига 4 нафар ўринбосар тайинланди. Элмира Боситхонова яна вазирлик тизимига қайтди

    06.07.2020, 09:56   Изоҳ (0)   31625
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода машинада маст ҳолатда ухлаб қолган аёлнинг 1 млн сўмлик телефонини ўғирлаган ўқувчи қиз жаримага тортилди

    06.07.2020, 07:38

    «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» янги таҳрирда чоп этилди. Унга ноу-хау, интернет, сайт, дилер каби янги сўзлар ҳам киритилган

    06.07.2020, 06:37

    Ўзбекистонда 5 июль куни 312 кишида коронавирус аниқланди. Уч киши вафот этди

    06.07.2020, 00:03

    Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 10 минг нафардан ошди

    05.07.2020, 23:56

    Тошкентда 49 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. Ўзбекистонда касалликдан вафот этганлар сони 34 нафарга етди

    05.07.2020, 23:26

    Тошкент ҳайвонот боғида 33 та фламингодан иборат павильон очилди (фото)

    05.07.2020, 22:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20

    Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 17 август, 14:53

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.