Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳокимлиги ҳудуддаги коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан расмий маълумот берди.
«Сўнгги кунларда Қамаши туманида бир неча фуқароларда коронавирус инфекцияси қайд этилганлиги тўғрисида турли хабарлар тарқалмоқда. Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан олинган маълумотларга кўра, туманда бир неча фуқаролар кучайтирилган тиббий назоратга олинган. Улардан коронавирусга тест олинган. Олинган анализ натижалари мутахассислар томонидан таҳлил қилинмоқда.
Бугун тиббий назоратда бўлган бир нечта фуқаролардан коронавирусга олинган тест маълумотларига аниқлик киритилди.
Вилоят кенгашига Қамаши туманидан сайланган депутат Лола Саодатовадан олинган тиббий хулосаларга кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилмагани тасдиқланди», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Қашқадарё вилоятида жами 202 та касалланиш ҳолати қайд этилган: эпидемия бошланганидан бери 4 июль ҳолатига кўра, 119 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалган (бу ҳақда 2 июль куни хабар қилинган), 1 киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган, 182 нафар одам даволанишни давом эттирмоқда. 3 июль куни Қашқадарёнинг Ғузор тумани ва вилоятдаги 17 та маҳалла «қизил» ҳудуд деб эълон қилинган.
Изоҳ (0)