• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Авраам Линколндан кейин. Линдон Жонсон – ирқчиликни расман тақиқлаган АҚШ президенти

    Бугун АҚШда давом этаётган ирқчиликка қарши кураш узоқ тарихга эга. Ярим аср муқаддам бу борада қабул қилинган муҳим қонун ирқчиликни расман йўқ қилган ва катта ўзгаришларга олиб келганди. У ирқчилик муаммосини тўлиқ ҳал этмаса ҳам, жамият фикрини терс томонга буриб юборганди.

    1964 йилнинг 2 июль санасида АҚШнинг демократлар партиясидан бўлган 36-президенти Линдон Жонсон қонунчилик доираларида «Фуқаролар ҳуқуқлари ҳақидаги билль» номи билан машҳур бўлган қонунни имзолади. Мазкур қонунга кўра, америкаликлар ирқи, миллий мансублиги, дини, тана ранги, иш, ўқиш, жамоат жойларидаги ёки уйни ижарага олиш, давлат буюртмаларини жойлаштириш борасида камситишларга йўл қўймаслик ҳақидаги қонуннинг асоси бўлиб хизмат қилди. «Дарё» ушбу тарихий ҳужжат қандай қабул қилингани ва у АҚШни қандай ўзгартириб юборгани ҳақида ҳикоя қилади.

    Мавзуга доир:

    • «Том амакининг кулбаси»даги қулдорлик тарихи. 13-тузатиш ва афроамерикаликларнинг озодлиги ҳақида
    • Қора танли бўлишни жиноят ҳисоблаган сиёсат. Жанубий Африкада апартеид тизими қандай шаклланган?
    Мазкур қонун, айниқса, АҚШнинг жанубий штатларида дискриминацияга қарши курашишнинг ўзига хос жабҳаларини қамраб олади ва бу қонун келажакда АҚШда юз йил аввал қабул қилинган ирқчиликка қарши қаратилган қонунчиликнинг амалда ишлашини таъминлаш учун қабул қилинади. Қизиғи шундаки, афроамерикаликлар оқ танлилар билан бир хил ҳуқуқларга эга экани ҳақидаги қонун юз йил аввал амалиётга татбиқ этилган бўлса-да, АҚШда қора танлиларнинг ҳуқуқларини поймол этиш ҳамон давом этаётган воқелик эди.

    Фермер оиласидан чиққан ўқитувчи президент: Линдон Жонсон

    Линдон Жонсон 1908 йилнинг 27 августида Техас штатининг Стоунуол шаҳарчасида фермер оиласида дунёга келди. Линдон мактабни битиргач, жануби-ғарбий педагогика коллежида таҳсил олди. 1931 йилда Хьюстондаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишлади. Ташаббускорлиги, фаоллиги ва ўзига ишончининг мустаҳкамлиги боис Линдон Жонсон тез орада Демократлар партиясидан бўлган Конгресс қуйи палатасининг депутати Ричард Клебергнинг назарига тушди ва депутат Жонсонни ўзининг матбуот котиби этиб тайинлади. Айнан шу даврдан Линдон Жонсоннинг сиёсий фаолияти қизғин паллага кирди.

    Линдон Жонсон.

    Линдон Жонсон.
    Фото: Google Photos

    1934 йилнинг сентябрь ойида бўлғуси президент ўзининг келажакдаги турмуш ўртоғи Клаудия Алтой Тэйлор билан танишиб қолади ва улар икки ойдан сўнг оила қуради. 1935 йилда Линдон Жонсон Техасдаги ёшлар миллий уюшмасига директор этиб тайинланади. Президент Франклин Делано Рузвельтнинг ғояларидан илҳомланган Жонсон 28 ёшида Америка парламентининг қуйи палатасига депутат бўлиш шарафига муяссар бўлади. Мазкур воқеадан сўнг Франклин Рузвельт Линдон Жонсон билан шахсан танишиш истагини билдиради ва улар ўртасида яқин дўстона муносабатлар ўрнатилади.

    Иккинчи жаҳон уруши пайтида Линдон Жонсон АҚШ денгиз флотида хизмат қилади ва 1947 йилда қуролли кучлар қўмитасининг аъзолари таркибига киради. Қатъиятли, ташаббускор Жонсон 1948 йилга келиб эса ташқи савдо ва штатлар ўртасидаги савдо алоқалари қўмитасида махсус вазифаларни бажаради. 1955 йилга келиб эса АҚШ сенатида демократларнинг раҳнамоси бўлади. Ўша даврдаги тарихчилар назарида кунига 60 та сигарета чекадиган Линдон Жонсон сиёсий давраларда ўзини кучли психолог, манипулятор, разведкачи ва ўз рақибларининг кучли ва ожиз тарафларини билган сиёсатчи сифатида эътироф этади.

    Бундай сифатларга эга инсон сифатида Линдон Жонсон ўз номзодини президентликка қўймаслиги мумкин эмасди. Шу сабабдан навбатдаги сайловларда демократик партия вакили сифатида ўз номзодини президентликка қўяди. Рақиб ҳам ёш сиёсатчи Жон Фицжеральд Кеннеди эди. Сайловларда Кеннеди ғолиб бўлади ва 1961 йилда Линдон Жонсон номзоди АҚШ вице-президентлигига таклиф қилинади.

    Бир пайтнинг ўзида бир неча масалани ҳали қилишга одатланган ва ҳолдан тойгунча ишлашга кўниккан Жонсон вице-президентлиги даврида хавфсизлик, миграция, таълим, аэронавтика масалалари билан шуғуллана бошлайди. Вице-президентлик даврида Кеннеди ва Жонсон ўртасида кўп келишмовчиликлар юз беради, Кеннеди Жонсонга вице-президентликни таклиф қилганда Жонсон мазкур постни рад қилишини ҳам кутганлиги сиёсатчилар хотираларида сақланиб қолганди. 1963 йилда президент Далласда отиб ўлдирилгач, Жонсон чуқур қайғуда бўлган бева Жаклин Кеннедининг кўз ўнгида АҚШнинг президенти бўлиш қасамёдини қабул қилади.

    Жон Кеннеди ва Линдон Жонсон.

    Жон Кеннеди ва Линдон Жонсон.
    Фото: Google Photos

    Инсон ҳуқуқлари ҳақида ташаббускор президент

    Ярим аср аввал йўлнинг охири сифатида қаралган ҳодиса ХХ асрнинг 60 йилларига келиб йўлнинг боши бўлиши ҳақида ҳеч ким ўйламаган эди. Америкадаги кўпчилик «Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги билль»нинг амалда қўлланилиши борасида норози эди. Шунга қарамай, президент Жон Кеннеди ўзининг ўлимигача мазкур қонун лойиҳаси Конгрессда тасдиқланиши учун ҳаракат қилди.

    Линдон Жонсон эса мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши шаҳид бўлган Жон Кеннедининг хотираси учун ҳам билдирилган ҳурмат рамзи бўлишини таъкидлайди.

    Натижада мазкур қонун Конгресснинг икки палатасида ҳам гарчи айримлар қаршилик билдирган бўлса-да, маъқулланди. Бундан бир йил аввал конгресс аёлларнинг эркаклар билан бир хил миқдорда маош олиши ҳақида қонун қабул қилган, бир йилдан кейин эса жанубий штатларда қора танлиларнинг овоз бериши ҳақидаги қонунни қабул қилган эди.

    «Шу ўринда бир савол туғилади, агар АҚШ истеблишменти 1964 йил ўрталарига келиб дискриминацияга хайрихоҳ фикрда экан, нега унда расмий Вашингтон қонун лойиҳасини тасдиқланиш муддатини узайтирди? Воқеалар ривожини ўз ҳолига ташлаб, жануб мазкур қонунга кўникма ҳосил қилгунча кутиб туриш мумкин эмас эдими, деган савол ҳам туғилади», — дейди Катон институти тадқиқотчиси Илья Шапиро.

    Масала шунда эдики, марказий ҳукуматнинг бу қонун лойиҳасига аралашмаслигини, биринчидан, тасаввур қилиб бўлмасди. Иккинчидан, АҚШнинг давлат тизими федеративлик асосига белгиланган экан, марказий ҳокимиятнинг буйруғи штатлар қонунчилиги тарафидан бажарилмаслиги эҳтимоли ҳам мавжуд эди. Учинчидан, жанубий штатларда дискриминация сиёсий ва иқтисодий иснтитутларнинг қон томирига сингиб кетган ва улар амалда ку-клукс-клан ва полиция билан қоришиб кетганди.

    Шу сабабли давлат тизимидаги дискриминация сиёсати табиий йўл билан йўқ бўлиб кетишига ишонч йўқ, давлатнинг мазкур ҳолатга аралашуви кескин чора эди. Натижада расмий ҳукумат дискриминацияга қарши ўз «жарроҳлари» — қонуншунос, адвокат ва лоббистларини ишга солди ва муаммонинг илдизини қуритишга киришди. Бунда ўзига хос катализатор воситасини ўтовчи қурол керак эди ва «Инсон ҳуқуқлари борасидаги билль» мазкур катализаторнинг нишонига айланди. АҚШ жамияти инсоний ва адолат қарор топадиган жамиятига айлантирди.

    Фото: Google Photos

    1964 йилда бир қатор консерватив фикрдаги депутатлар Барри Голдуотер бошчилигида инсон ҳуқуқлари ҳақидаги қонунга қарши чиқишди. Уларнинг назарида мазкур қонун федерал ҳукуматнинг ваколатларини кенгайтирар ва хусусий секторда фаолият юритадиган бизнеснинг ишларига тўғридан-тўғри аралашувини таъминлар эди. Чунки қонунчиликда башарти бирор-бир хусусий бизнес дискриминацияга йўл қўядиган бўлса, шикоят келиб тушган тақдирда давлат ўша компаниянинг ишларига аралашиши ва муаммони бартараф қилиши кўзда тутилганди.

    Ҳар қандай қонуннинг ижобий ва салбий жиҳатлари бўлади. Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги қонуннинг ижобий жиҳати АҚШ жамиятида ирқий ва гендер дискриминациясига қаратилган бўлса-да, 1970 йилларга келиб мазкур қонун кам сонли аҳолининг оқ танлиларни камситишига йўл очиб берди. Натижада олий ўқув юртига қабул қилиш ва давлат буюртмаларида қатнашиш фуқаронинг билими ва иқтидорига қараб эмас, яна ирқий мансублигига қараб белгиланадиган бўлди. Муаммо шундаки, мазкур қонун қора танлиларга имтиёз берган бўлса, АҚШда салмоқли демографик миқдорни ташкил этадиган лотин америкаликлар ва осиёликларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш эди.

    Бугун АҚШ жамиятида ўқувчиларни мактабга қабул қилишда ирқий сегрегация батамом бекор қилинган, бироқ де факто олиб қаралганда сегрегация сиёсати ҳануз давом этиб келмоқда. Муаммо шундаки, АҚШ ҳукумати оқ танлилар ва осиёликлар истиқомат қиладиган ҳудудлардаги мактабларга қора танлилар ва лотин америкаликлари истиқомат қиладиган мактабларга нисбатан кўпроқ молиявий ёрдам кўрсатилади. Муаммонинг ечими сифатида ҳукумат қашшоқ қора танли ва лотин америкаликлар истиқомат қиладиган ҳудудлардан оқ танлилар ўқийдиган мактабларга ўқувчи ташувчи автобуслар қатнашини жорий қилади. Бу ҳам Америка жамиятида кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлади. Сабаби мазкур сиёсат ҳам мажбурловчи сиёсатнинг белгиси сифатида қабул қилинади.

    Бугунги АҚШ жамиятида қора танлилар, лотин америкаликлар ва осиёликлар орасида кучли синф сифатида шаклланган ўрта синф вакиллари истиқомат қилади. Бу эса бугунги АҚШ жамиятида ўрта синф вакилига айланиб улгурган мазкур ирқ вакиллари ҳамон ўз имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгами ёки имтиёзларни бекор қилиш вақти келдими борасида баҳс-мунозаралар бўлиб туриши одатий ҳолга айланган.

    Фото: Google Photos

    Ижобий ёндашганда Линдон Жонсон маъмурияти қабул қилган инсон ҳуқуқлари ҳақидаги қонун бир қатор ижобий ўзгаришларга сабаб бўлди. Аммо мазкур қонун америкалик аҳолининг турли ижтимоий қатламлари орасидаги молиявий тафовутларни юзага келишига сабаб бўлди.

    Сўнгги сўз ўрнида…

    Линдон Жонсон ҳукумати қабул қилган инсон ҳуқуқлари борасидаги қонун америкалик кам сонли аҳолининг ривожланиши йўлидаги тизимга хос бўлган тўсиқларни олиб ташлади. Қора танлилар орасидаги ўрта синфнинг пайдо бўлишига туртки берди ва уларни юқори маош тўланадиган жамият аъзоларига айлантирди. Қора танлилар орасида олий ўқув юртини битираётган оила фарзандлари миқдори кўпайди.

    Шунингдек, мазкур қонун барча сайловчиларга тенг ҳуқуқлиликни олиб келди. Ҳозирда эса жанубий штатлардаги сайловчилар миқдори Алабама ва Миссисипи каби штатлардаги оқ танли сайловчилардан ҳам кўпроқни ташкил қилмоқда.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    04.07.2020, 15:13   Изоҳ (0)   54922
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.