• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Самарқандлик она икки бошли чақалоғидан воз кечиши ҳақидаги гаплар асоссиз» — Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

    Самарқанд вилоятида 27 июнь куни икки бошли чақалоқ дунёга келганлиги ҳақида хабар берилган, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари реанимация бўлимида кузатув остида бўлган чақалоқнинг аҳволи ёмон эмаслигини билдирганди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида эса чақалоқлардан унинг оиласи воз кечгани маълум қилинганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болалик бўйича ўринбосари Сайфиддин Мўминов чақалоқни олиш ёки олмасликни авваламбор ота-онаси ҳал қилиши, чақалоқларнинг онаси эса айни пайтда жиддий жарроҳлик операциясини бошидан ўтказгани туфайли даволанишда бўлгани учун фарзандидан воз кечиши ҳақидаги гаплар асоссиз эканлигини билдирди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.

    «Эгизакларнинг онаси айни пайтда жиддий жарроҳлик операциясини бошидан ўтказгани туфайли даволанишда. Шунинг учун ҳозирча унинг фарзандидан воз кечиши ҳақидаги гаплар асоссиз. Чақалоқни олиш ёки олмасликни авваламбор ота-онаси ҳал қилади. Айни пайтда муҳими эгизакларнинг саломатлигини назорат қилиш, уларни даволашдан иборат. Уларни даволаш учун вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг интенсив терапия бўлими шифокорлари барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ҳам тегишли кўрсатмалар берилмоқда. Шифокорлар сиам эгизакларини даволашда етарли тажрибага эга. Гарчи бу чақалоқлар бошқача кўринишда бўлса-да, аммо улардаги хасталиклар оддий туғилган чақалоқларники сингаридир», — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болалик бўйича ўринбосари Сайфиддин Мўминов.

    Таъкидланишича, она фарзанди патология билан туғилиши ҳақида огоҳлантирилган. Аммо унинг хоҳишига кўра, ҳомила тўхтатилмаган. Тегишли қоидаларга кўра, онадан берухсат унинг ҳомиласини тўхтатишга шифокорларнинг ҳақи йўқ.

    «Ҳозирда эгизак қизалоқлар сунъий нафас олдириш аппаратида бўлиб, аҳволи жуда оғир. Иккита юракда ҳам жиддий, мураккаб нуқсонлар мавжуд. Чақалоқларнинг ички органлари бир бошдан тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилмоқда. Айни пайтда уларнинг ошқозони ҳам иккиталиги маълум бўлди. Эгизакларнинг саломатлиги бўйича тўлиқ ва аниқ маълумотларни айтиш учун қўшимча кўплаб тиббий текширувлар ўтказилиши керак. Афсуски, сиам эгизакларининг аҳволи оғир бўлиб, аппаратда бўлгани учун бу текширувларнинг барчасини амалга ошириш имкониятимиз йўқ. Диагностика учун эса замонавий аппаратларимиз бор», — дейди вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи ўринбосари Дилшод Раҳмонов.

    Унинг айтишича, бундай ҳолда туғилган чақалоқлар Самарқандда ҳозирча биринчи, деб айтиш мумкин. Республикадаги мутахассислар билан ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистонда олдин ҳам битта шундай ҳолат кузатилган. «Чақалоқларга бирор-бир жарроҳлик амалиёти улар тўлиқ ўрганиб чиқилгач, кейин амалга оширилади. Айни пайтдаги биринчи вазифамиз уларнинг ҳаётини сақлаб қолишдан иборат», — дейди Дилшод Раҳмонов.

    02.07.2020, 12:57   Изоҳ (0)   78701
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Учтепа туманидаги ошхоналарнинг бирида ёнғин чиқди (видео)

    02.07.2020, 12:42

    Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт энг арзон нархда сотилаётгани маълум қилинди

    02.07.2020, 12:11

    Тошкентнинг Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчалари кесишмасидаги кўприкда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари қачонгача давом этиши маълум қилинди

    02.07.2020, 11:56

    Жиззах шаҳрига кириш-чиқиш қаттиқ назоратга олинди. Шаҳардаги тўртта маҳалла ёпилди

    02.07.2020, 11:11

    Ўзбекистонда карантинга олинган 101 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Мамлакатда умумий касалланганлар сони 8904 кишига етди

    02.07.2020, 10:08

    Қарши шаҳрида эшик қулфланиб қолиши оқибатида уйда қолиб кетган икки нафар бола қутқарувчилар ёрдамида олиб чиқилди

    02.07.2020, 08:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Microsoft Ҳиндистондаги нефть компаниясини Россия билан алоқалари туфайли хизматлардан узиб қўйди

    Дунё | 4 август, 20:15

    Самарқандда мансабдор дарахтларни кўчиришга “амр” қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 4 август, 20:00

    Саудия клублари Гринвуд учун 80 миллион евро таклиф қилди

    Спорт | 4 август, 19:47

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:35

    Жанубий Кореяда суд компанияни ходимнинг алкоголдан вафот этишида айбдор деб топди

    Дунё | 4 август, 19:22

    Қаршида уйининг томорқасида “каннабис” етиштираётган фуқаро фош бўлди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:00

    “Қизил шарбат” сериали юлдузи Сила Туркўғлу турмушга чиқмоқда, янги “Ҳукмдор Усмон” ким? турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 4 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.