Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчаси кесишмасидаги кўприкда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари 22 июлга қадар давом этади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ ушбу кўприкда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани, шу муносабат билан мазкур йўл ўтказгич автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани тўғрисида хабар берилганди. Пойтахт ҳокимлигининг аниқлик киритишича, Тошкентда асфальтлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳажми ортганлиги сабабли ушбу ҳудуддаги ишлар 22 июлга қадар давом этади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Изоҳ (0)